Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Рассказы
Год издания: 2017
isbn:
Скачать книгу
уларнинг ўрнини оқариб кетган соч-соқоллар, букилган гавда эгаллаб олди. Одамзотнинг тақдирга тан бермай иложи йўқ.

      ***

      Катта орзу-умидлар билан яшаётган бечора йигитнинг бошига тушган оғир кўргилик уни хароб қилиб қўйди. Бирин-кетин касалга чалинган икки ўғлидан ажрайди, узоқ вақт даҳшатли кўргиликдан ўзига келолмай юради. Энди барча орзу-умиди ягона ўғли Убайдуллодан. Оллоҳ унинг умрини узоқ қилган бўлсин. Убайдулло ёқимтой болакай бўлиб ўса бошлади. Уни ота ва она еру кўкка ишонишмасди, Оллоҳдан умр тилаб парвариш қилишар, болани оила аъзолари билан бирдек тоғаси Муҳаммад Содиқ ҳам жуда ёқтирар, тез-тез улардан хабар олиб, совға-саломлар билан йўқлаб турар эди.

      ***

      Оламдаги энг гўзал неъмат покиза инсоннинг покиза дили бўлса керак.

      Ёвузликни мутлоқ йўқотиб бўлмаганидек, гўзаллик бўлган ва ҳар доим бўлади.

      Олижаноблик ҳақида айрим олижаноб кишилар ҳақида ҳикоялар ҳатто асарлар ёзамиз, таҳсинлар ўқиймиз. Тарихга киритамиз, аслида жамиятнинг асосий қисми олижаноб одамлардан иборат бўлмоғи лозим. Олижаноблик оддий ҳол бўлмоғи керак. Қачонлардир келиб эҳтимол шундай бўлар, оддий инсон энг камида олижаноб кишига айланар. Баркамол одам бўлиш учун оддий турмуш сабоқларининг ўзи етарли эмас. Ҳаётий эҳтиёж жуда кўплаб йўлакларга етаклайди. Муҳтожлик нима, оч қолиш нима, меҳнат ва илм олиш нима барчасини билиш керак, билиш учун кўриш, ўрганиш керак. Кўрмай, билмай ўтиш яшамай ўтиш билар баробар, одам боласи бўлиб туғилиб, яшамай ўтиш жуда ачинарли ҳол.

      Тараққиёт тўхтаб қолмайди. Тўхтатишнинг иложи ҳам йўқ, уни тинимсиз одимлашидан барчамиз баҳрамандмиз. Шу боис инсоният тараққиёти учун, одамларнинг бахтли ҳаёти учун яратилган ҳар қандай янгилик учун қувонишимиз шарт. Нодон буни тушунмайди, тушунишни хоҳламайди ҳам, қанақа-ки гўзал неъмат яратилса ўша нарсага қарши фаолият бошлайди, кишиларнинг омади унинг учун ёқимсиз воқеа, яратилган гўзал нарса унинг учун фожеа.

      ***

      Афсуски қанча-қанча истеъдодларимиз ожизликларимиз исканжасида нобуд бўлган. Бахт нима эканлигини билиш учун аввал бахтсизлик нима эканини билмоқ лозим.

      Убайдулло оиланинг ёлғиз фарзанди бўлиб қолди. Отаси Муҳаммад Солиҳ ўзининг барча орзу-умидларини ўғлига бағишлаб унинг тарбиясига астойдил киришди. Болани даставвал эски усулдаги маҳалланинг мактабига ўқишга беришди. Убайдулло зеҳни тез, зукко, чаққон бола бўлиб улғая бошлади. Унинг энг яқин кишиси отаси ва тоғаси Муҳаммад Содиқ эди. Ота-она ва қариндошларнинг меҳрига қониб ўсган бола бошқаларга нисбатан ўзи ҳам меҳрибон, одобли ва ростгўй эди, шўх бўлишига қарамай тез сабоқ олар, ўргатилган нарсаларни ошиғи билан ўзлаштириб оларди.

      – Дада, – деди бола қувончдан кўзлари чақнаб, – ҳафтиякни тамомладик.

      – Э баракалло ўғлим, ўқишни яхши тамомласангиз олим одам бўласиз, барча одамлар сизни ҳурмат қилишади.

      – Дада қачон менга тойчоқ олиб берасиз?

      – Бироз катта бўлсангиз, албатта тойчоқ олиб бераман.

      – Қачон