Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Рассказы
Год издания: 2017
isbn:
Скачать книгу
меҳмондорчиликка айтгани келдим.

      – Э, шунақами?

      – Ҳа, янги чақалоқнинг туғилгани муносабати билан улфатларга биттазиёфат қилиб беришга ваъда берган эдим.

      – Жуда яхши, бизга нима хизмат бор, тортинмай айтаверинг.

      – Фақат ташриф буюрсангиз етарли.

      ***

      Адолат билан адолатсизликни, асл фарзандлари ким, ғанимлари ким фарқлай олмайдиган юрт қулликка маҳкумдир.

      Ҳар бир замоннинг ижобий ютуқлари бўлиши табиий ҳол, илм-фан, санъат, адабиёт, маданият, фалсафа каби соҳалар тинимсиз ривожланиб туради. Афсуски бу ютуқлар қатори аллақанча нуқсонлар ва иллатлар ҳам мавжуд бўлади.

      Даврнинг чинакам ўзгариши ана шу ютуқ ва нуқсонларга бўлган муносабатга боғлиқ. Кишилар ижобий ўзгаришларни тўғри фаҳмлаб, тараққиёт учун фойдали омилларни авайлаб, уларнинг яратувчиларини эъзозласа, ҳурмат қилиб рағбатлантирса бу жамият гуллаб-яшнаши шубҳасиз. Аксинча барча мўъжизакор соҳаларни йиғиштириб қўйиб хурофотга кетса, тараққиёт ожизланиб, маънавият касалланиб, адолат йўқолиб боради. Замонга боқ деганда, барчамиз энг илғор, энг замонавий ўзгаришлар ҳақида қайғуришимиз, гўзалликларни парвариш қилишимиз тушунилади.

      Аксинча нодонлик томонига ўтиб, манфаатимиз йўлидаги ютуқларни нобуд қилсак, бу замонга боққанимиз эмас, замонга хиёнат қилганимиз бўлади. Ҳаётга кўр-кўрона мослашиш, нима қулай бўлса ўшани ёқлаш, нодон кишиларнинг сафида бўлиш келажак олдидаги жиноятдир.

      Замона зайли билан дейишади одамлар. Менимча ҳар бир замоннинг ўз оқими бор дейишмоқчи бўлса керак, ана шу оқимга қараб, ҳеч қандай мулоҳаза қилмай одимловчи кишилар аксарият кўзлаган мақсадларига тез эришадилар, яхшиямки бу қулайликлардан барча бирдек фойдаланмайди, кимдир бу оқимга таъсир ўтказади, яна кимдир унга қарши ҳаракатланмоқчи бўлади. Бундай жараён тараққиётнинг негизидир. Замонга мослашиш, ҳаётга мослашиш демакдир, мулоҳаза қилиб ўтирмай ҳаётга мослашиш худбинликнинг кенг тарқалган туридир, худбинлик эса ўз манфаати ҳақида қайғуришдан бошқа нарса эмас. Манфаат ҳақида қайғуриш, нафс кўйида умр ўтказиш деганидир, бу хоҳиш бутун ҳайвонот оламига хос хоҳиш бўлиб, бизларни мулоҳазага тоъбелик бу ҳислатдан ажратиб туради. Демак икки хил одамлар мавжуд, қалб амри билан фикрлаб яшовчи ёки бутун умр нафс хоҳишини қондириш билан оввора кишилар. Барча истак, орзу-ҳавасларимиз покиза одам бўлиш бўлса шунинг ўзи гўзаллигимиз.

      Менга не ёру не ошиқ ҳавасдир,

      Агар мен одам ўлсам ушбу басдир.

      А.Навоий

      ***

      Ҳеч қачон икки нусхада такрорланмайдиган инсон дунёга ёлғиз келиб, ёлғиз кетади. Унинг нигоҳидаги олам, қалбидаги туйғулар, қувончу қайғулар, хоҳишу орзулар, севги ва нафратлар, жамики кечинмалари бетакрор ва ягонадир. Барчамиз нималарнидир ўрганиб умр ўтказамиз, лекин ҳеч бир кимса ўзини мунтазам билмайди, тингламайди, ўрганмайди, билганларимиз эса холис эмас, бироз мақтов, ёлғон, худбинлик қўшилган бўлади. Демак ўз худбинлигини енга олган одам жуда кам ёки йўқ. Нега шундай деб изланадиган одам ҳам жуда кам ёки йўқ. Ҳар бир дунёга келган одам борлиқнинг ижоди ёки бетакрор кашфиёти, шубҳасиз