Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Рассказы
Год издания: 2017
isbn:
Скачать книгу
мумкин, у табиатнинг нола ва фиғонини бехато эшитиб қалбсиз кишиларга насиб қилмайдиган энг яширин гўзалликларни илғай олади. Мумдай эриб, тинимсиз титраб турувчи бу жажжи мўъжиза асло енгилмайди, асло тобе бўлмайди. Ана шу мўъжиза ичида коинотнинг беҳисоб қанча-қанча ҳислатлари, бутун оламнинг акси, шакли, хоҳишлари мавжуд.Бўлажак авлодларимиз биз орзу қилганимиздек сифатли яшай олармиканлар, бизларнинг қилган хатоларимизни такрорламасликнинг иложини топа олармиканлар? Албатта топадилар, албатта биздан илғорроқ бўладилар, босқинчилик ҳам албатта барҳам топади. Тарихни кузатсак эди, асоратга тушмаган миллат асло топилмайди, лекин йўл қўйилган хатоликлардан тўғри хулоса чиқариб, уларни ҳеч қачон такрорламаслик лозим.

      ***

      Ишнинг “кўзи”ни яхши билган Муҳаммад Содиқ, аста-секин қўли пул кўриб анчагина ер ва мулк эгасига айланиб олди. Серғайрат бу йигит деҳқончилик ишларини пухта билиши билан бошқалардан ажралиб турарди. Яқингинада ёлғиз меҳнат қилиб эрта-ю кеч тер тўккан бўлса бугун унинг ихтиёрида бир неча таноб ер ва бир қанча чоракорлари бор. Хўжалиги мустаҳкам, маблағи ҳам етарли. У кишиларга меҳрибон бўлиш билан бирга, қўли ҳам очиқ ва мурувватли йигит. Поччаси Муҳаммад Солиҳга айниқса оқибатли. Жиянларига ўз укасидек меҳрибон, жонкуяр. Мана жиянларини яна биттага кўпайганини эшитиб қувонганидан шаҳарга опасининг ҳовлиси томон жўнади. Аввал Каппон бозорига йўл олди, пулни аямай шойи қийиқ тўлгунича хилма-хил ноз-неъматларни харид қилди. У опасини хурсанд қилишни жуда хуш кўради. Шунинг учун ширмон нон, хандон писта ва ҳолваларни мўлроқ харид қилди. У шошилмай гавжум бозорни тарк этиб Янгу чорсу томонга бурилди. Муюлишдаги чойхонада нафасини ростлаб олиш учун бир чойнак чой чақирди, бир қанча фурсат дам олиб бўлганидан сўнг Ходабозор кўчаси томон юра бошлади. У Қўқоннинг гавжум кўчаларини томоша қилишни жуда хуш кўради, ҳар бир қадамда иштаҳани очадиган таомларнинг хушбўй ҳидлари димоққа урилади, ҳолвапаз, сомсапаз ва кабобпазлар “Келиб қолинг, гўшт куйди” деб бақир-чақир қиладиган ошпазлар, ҳар қадамда учрайдиган тиланчилар ўзига хос бир олам. Серқатнов кўчалардаги йўловчиларнинг ҳолатига қараб қайси тоифага мансуб эканлигини билиб олса бўлади. Бойвачча йигитлар қирчанғи отларга миниб олиб, оҳори тўкилмаган кийим-кечакларини кўз-кўз қилишса, бечорахолроқ кишилар эшакларига миниб олиб йўрғалайдилар.

      Ғилдираги каттакон Қўқон арава ўтаётгандаги ғижирлаш бир қанча фурсат давом этади. Одамлар тўпланадиган ерларда чўнтакурар ўғрилар ҳам йўқ эмас. Баъзи бир хилват кўчаларнинг муюлишларида ошиқ тепадиган қиморбозлар ҳам учраб туради. Чорсуга етмасдан ўнг томонда товуқ бозори бор, дакан, чипор ва шунга ўхшаш паррандаларнинг хилма-хиллигидан кўз қамашади. Муҳаммад Содиқ бир нарса эсига тушиб қолгандек бозорчага бурилиб, этли бир товуқни харид қилди. Энди поччасининг ҳовлисига борса бўлаверади, режалаган барча нарсаларни харид қилганига ишонч ҳосил қилиб, жадаллаганича юриб кетди.

      – Содиқбой, соғ-саломат