Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Робин Шарма
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7084-0-2
Скачать книгу
шундай бир нарсани топган бўлсангиз, тамом, ҳаётингизда бошқа бир кун ҳам ўзингизни бошқа юмуш билан қийнашингизга ҳожат йўқ”. Сиздагидан камроқ имкониятларга эга бўлатуриб ҳаётда Сиздан кўпроқ нарсаларга эришган одамлар талайгина.

      7. Тортишиш қонуни тафаккурнинг олий қонунларидан бири ҳисобланади. Нима ҳақида ўйласангиз ва нимага қаттиқ ишонсангиз, ўша нарса Сизнинг бир қисмингизга айланади. Бахтли ва интилишлари учун яхшигина мақсадлари бўлган одамлар ўзларига ўхшаш одамларни жалб қилиб оладилар. Юксак муваффақиятларга нисбатан умид ва ишончга тўйинган одамлар ўзларига бу йўлда уларга асқатгувчи энг мақбул имкониятларни “тортиб оладилар”.

      8. Онг остингиз бутун ҳаётингиз давомида фавқулодда муҳим роль ўйнайди. Сиз уни юксак натижаларга эришиш йўлида ишлата олишга ўрганишингиз лозим бўлади. Онг остини жунбишга келтиришда ҳам юқоридаги айтилган хаёлий образлар тасвири муҳим ўрин тутади.

      9. Онгингиз бир вақтнинг ўзида фақат битта фикрни тутиб туришгагина қодир. Шундан келиб чиқиб айни пайтда миянгизни банд қилиб турган ўша биттагина куйдирги фикрнинг ҳамиша ижобий, эзгу ва кўтаринки бўлишини назорат қилишингиз, таъминлашингиз лозим бўлади. Хаёлингизга салбий, нохуш фикр келаркан, уни зудлик билан яхшисига алмаштириш пайида бўлинг. Ўзингизда ҳамиша “ҳосилдор” ва илҳомбахш фикрлаш одатини шакллантирар экансиз, заиф ва номақбул фикрлар миянгизни банд қилолмай қолади.

      10. Онгингизда ижобий нарсаларга илҳомлантирувчи муваффақият механизми жойлаштирилган. У фақатгина Сизнинг буйруғингизни кутмоқда. Буни тушуниб етиб, ўз олдингизга улкан мақсадлар қўйишни бошлар экансиз, бу механизм ўз-ўзидан уйғониб, ишга тушади ва қаршингизда дастурхондек очиладиган, қўйган мақсадингизга тўппа-тўғри бошлаб борадиган имкониятларни ўзи топиб беришга киришади. Инсон онгининг чексиз имкониятлари ҳақида гапириб чарчамайдиган тадқиқотчи олимлар шундай тўхтамга келишган: биз миямизнинг 25 фоиздан кўп бўлмаган қисмидангина фойдаланамиз, шундан ҳам роса ақлли бўлиб кетган кунларимизда. Ахир инсон табиатан бенуқсон саломатлик ва соғлом тафаккурга эга бўлиш учун дастурлаштирилган. Аммо шундаям бизлар умримиз давомида ўзимизни ўзимиз танбаллик қилишга ва шахсий камолот сари одимлашдан бош тортишга ўргатиб қўямиз.

      Болалигимизда ҳаммамизнинг шахсий камолотга олиб борувчи ўзимизга хос беғубор шижоатимиз бор эди. Ўзингиз эсланг, ўшанда омма олдида чиқиш қилишдан ҳайиқармидингиз? Янги иш бошлаш арафасида иккиланармидингиз? Ёки баланд нуқтадан сувга сакрашдан қўрқармидингиз? Албатта, йўқ. Болаликда киноюлдуз бўлишни орзу қилганмиз. Ахир ҳаммамизда ҳам бор эди шундай осмон-осмон орзулар. Баъзиларимиз улкан ташкилотларга раҳбарлик қилишни ёки бутун бошли мамлакатларга бош бўлиб, ортидан эргаштиришни мақсад қилардик. Бошқаларимиз эса спорт қаҳрамонлари бўлишни ёки қайноқ ишқий муносабатлар ўрнатиб, кейинчалик бахтли оила қуриб, фаровон яшашни хоҳлардик. Нима бўлди? Нима