Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Робин Шарма
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7084-0-2
Скачать книгу
“самарадорлиги паст” бўлган ёки бошқача айтганда, баракасиз ўтказилган кунларни бир-бир “босиб ўтиш”, камайтириш ва йўқ қилишдир. Тез орада улар анча камайиб қоладилар, қолганлари орасидаги баракали кунлар эса кўпайиб кетишади. Бу натижалар қатъият маҳсулига хос.

       Ҳаётни фаровонлаштиришга қаратилган дастур ижроси йўлида қаттиқ тер тўкинг. Бу Сиз ўз ҳаётингизни тубдан қайта қуришингиз ва ҳаёт майдонингизда асосий ўйинчига айланиб олишингиз учун энг зўр имконият. Китоб сўнгида таклиф қилинажак “Муваффақият журнали”дан ўзингизнинг кундалик юксалиш даражангизни ўлчаб бориш, унда ўз ўй-фикрларингиз, истакларингиз ва кундалик муваффақиятларингизни ёзиб қолдиришда фойдаланинг. Бутун кун давомида ўргатилган қоидаларни ёдлаб, такрорлаб боринг ва таклиф этилган стратегияларни амалда қўлланг. Метрода, машинада ва ҳатто душ остида ҳам ҳаётингизнинг ҳамма жабҳасини тубдан яхшилашга қаратилган ўй-фикрларингиз, қарорларингизни хаёлан тинмасдан такрорлайверинг.

       “Суперҳаёт”ни бошлаш борасидаги қарорингизни оммалаштиринг. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизга шу дастурни қўллаб кўрмоқчи эканингизни ва улар тез орада Сизда содир бўлажак улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўлажакларини маълум қилинг. Уларни ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз билан таништиринг. Режаларингиз ҳақида оммавий эълонлар беринг. Бу Сиз учун ўз режаларингиз, мақсадларингиздан тониб кетмаслигингиз, улар ҳақида унутиб қўймаслигингиз учун жуда яхши туртки бўлиб хизмат қилади. Ахир, ўз сўзида туролмайдиган, қўйган мақсадини амалга оширишга матонати етмайдиган одам сифатида ном қолдиришни ким ҳам хоҳлайди, дейсиз?

      “Суперҳаёт” дастури принципларини амалда муваффақиятли қўллашнинг асосий калити бу ўз бошидан баланд сакрашга интилишдир. Ўзингизни ҳам, эришган натижаларингизни ҳам ўзгаларники билан солиштирманг. Сиз – алоҳида оламсиз, ўзининг, фақат ўзигагина хос бўлган салоҳият ва камчиликларига эга бўлган олам. Қадимий Шарқ ҳикматида айтилганидек: “Бировдан аълороқ бўлишимизда ҳеч бир самар йўқ. Ҳақиқий фойда аввалроқдаги ўзимиздан аълороқ бўлишимиздадир”.

      Ҳар кунлик ўрганажак ғояларингизни ҳаётга татбиқ қилиб бориш ва уни сезилар-сезилмас, аммо доимий ўзгаришлар билан тўлдириш орқали ўз энергиянгиз ва қарор қабул қилиш қобилиятингизни қишда қорни думалатиб ясаган қортўпингиз каби босқичма-босқич улғайтирасиз. Ўз ютуқларингизни “Муваффақият журнали”га қайд этиб бориш билан қизиқиш ва иштиёқларингиз сезиларли равишда ўсганлигига гувоҳ бўласиз. Дастурга қатъий амал қилиш борасидаги қарорингизни оммага ёйиш эса олдингизга қўйган мақсадларингиз рўёби тўкин, бенуқсон ҳаёт ва мутлақ фаровонликка эришиш йўлидаги ҳаракатларингизни сидқидилдан бажаришга ундаб туради.

      ИККИНЧИ БЎЛИМ

      ОНГИНГИЗНИНГ ЧЕКСИЗ ИМКОНИЯТЛАРИ

      ЎЗ-ЎЗИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚАРОРИНГИЗ – “КАЙЗЕН”

      “Кайзен”