Кўпчилик одамларнинг ўзлари қилаётган иш ёки ўзгалар билан муносабатларидан қониқмасликларига ягона сабаб – уларнинг ўз диққатларини юқоридагиларнинг фақат ёмон тарафларига қаратиб қўйганликларидир. Дейлик, уларга ўз бошлиқлари ёқмайди. Шундан кейин энди уларни ишлари қизиқтирмай қўяди, ишларининг ижобий тарафларини пайқамай қўядилар. Чунки уларда бу иш билан боғлиқ ёмон таассуротлар шаклланиб бўлди. Аммо улардан сўраб қолсангиз борми: “Ишхонангиз шинамгинами?”, “Пенсия жамғармаси ҳақида яхши қайғуришадими?”, “Ишхонадаги ҳамкасбларингиз Сизга ёқадими?” ёки “Ишингизнинг ойлиги дурустгинами?” – тамом, кўп нарса ўзгаради. Ахир ҳамма жой ҳам ўзига яраша ижобий лаҳзаларга эга. Ҳар бир шундай ижобий лаҳза бу бир байрам! Ҳаётда омади кулганларнинг ҳаммаси буни яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам ўз-ўзингизда, шу бугундан бошлаб, ижобий тарафларга диққат қаратиш одатини шакллантиришингиз керак. Герберт Уэллснинг бир гапини ҳамиш ёдда тутиш лозим: “Инсон ҳеч қачон соат ёки тақвимга уни сўқир қилиб қўйиш ва ҳаётнинг муҳим ҳақиқати: – умримизнинг ҳар лаҳзаси мўъжиза ва сир эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни унуттириш имконини бермаслиги керак”.
Ҳаётнинг ижобий тарафларига диққатингизни қаратиш ва унинг ҳар жабҳаси бўйлаб ривожланишга ҳаракатни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиб, Сиз ҳар тарафда яхшиланиш ва ижобий қирралар кўра бошлайсиз. Ҳақиқий билимлар ҳам айнан шундан келиб чиқади. Ўз-ўзини тараққий топтириш ва Сизни ўраб турган оламнинг фақат яхши тарафларига диққат қаратиш йўлига юрар экансиз, энди ўша оламни қандай қилиб бундан-да яхшироқ қилиш йўлларини ҳам кўра бошлайсиз.
Қадимий ҳикматни эсланг-а: агар Сизда керакли билимлар бўлса, ҳаётда ҳамма нарсага эриша оласиз. Билимлар Сизни исталган мақсадга эришишда асқатувчи воситалар билан таъминлайди. Билимлар Сизга шундай жавоблар тақдим қиладики, уларни тўғри тушуниб, тўғри татбиқ қила олган тақдирдагина ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида фаровонликка эриша оласиз. Агар Сиз уч йилда миллионер бўлишни истасангиз, токи ҳаракат қилишни бошламагунингизча бу ҳақда қанча илтижо қилишингиз ёки неча соатлаб орзу қилишингизнинг аҳамияти йўқ. Аммо агар Сиз олдингизга