Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Робин Шарма
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7084-0-2
Скачать книгу
сиғмаётган денгиздек қирғоқларга ўзини ура бошлаганда эса Сизда бирин-кетин ҳаётингизни фаровон этувчи бир-биридан ажойиб имкониятлар туғила бошлайди. Ҳиндистоннинг, менга қолса, энг буюк файласуфи бўлмиш Патанжали юқоридагиларни энг чиройли йўл билан нақл қилганди: “Сизни қандайдир буюк мақсад ёки ғайриоддий гўё илҳомлантиришни бошлаганида, онгингиз сарҳадларни ёриб ўтади, тафаккурингиз барча жабҳалар бўйлаб кенгаяди, Сиз бўлса мутлақо янги, ажойиб, беқиёс оламга тушиб қоласиз. Мудроқ кучлар, жиҳату қобилиятлар жонланиб кетади ва ўзингизни олдинлари фақат орзу қила олган ҳолатингиздан-да буюкроқ ҳис эта бошлайсиз”.

      Ушбу китобнинг келгуси бўлимлари ва ҳаётни фаровонлаштиришга қаратилган 30 кунлик “Суперҳаёт” дастури ҳаётингизнинг муҳим ҳисобланувчи ҳар бир жабҳасида ўзининг бемисл натижаларини намоён қилади. Энди ўзингиз севган машғулотларга вақтингиз етмайдигандек туюлмай қўяди. Ўзлаштиражак қобилиятларингизни қўллаш орқали Сизни ўраб турган муҳитни шу қадар ўз измингизга солиб ўзгартира оласизки, пировардида ўзингиз ҳақиқатда муҳим деб ҳисоблаган нарсаларга етасиз, эришасиз. Энди ўзингизни куз шамоли дарахтдан юлиб олиб, вақт ва ҳаёт устидан ҳеч қандай назоратсиз аҳволида учириб бораётган япроқдек ҳис қилмайсиз. Сизга таклиф қилинажак самарали ва содда методларни амалга татбиқ этиб фаолиятингизда шу қадар самарадорликни таъминлайсизки, имкониятларингиз ҳатто Сизни ҳам лол қолдиради. Ахир Сизда ҳам худди уларда бўлганидек энг асосий “зиравор” бор. Агар Сиз орзу қилаётган муваффақиятларга бошқалар эришган, эришаётган бўлсалар, демак, улар шунчаки баъзи нарсаларни бир оз бошқачароқ бажармоқдалар. Балким, улар ўз мияларини жиндек кучлироқ, самаралироқ “юргизмоқдалар” ёки ўз вақтларини тўғрироқ, тартиблироқ тақсимламоқдалар. Шу холос! Ёки бўлмаса, улар мавжуд маълумотлардан, билимлардан унумлироқ фойдаланмоқдалар ёки ҳаётларини кучлироқ интизом устига қурганлар ва ўз қоидаларига қатъий амал қилишда собитқадамлар. Узоқ муддатли ва мустаҳкам омадга эришиш воситаларини ўз ҳаётингизга татбиқ этишни бошлаш билан Сиз ўз мақсадларингизга элтувчи йўлни кўра бошлайсиз. Ўз-ўзини такомиллаштириш аҳамиятини ва ҳаёт Сизга ҳар сонияда тақдим этиб, тўхтамаётгани буюк имкониятларни ўзингиз учун қайта кашф этасиз. Ҳар бир куннинг мўъжиза эканини, ҳаётнинг эса ҳар йўлагидан юриб кўрмаслик гуноҳ бўлган бир ажиб йўл эканини тушуниб етасиз. Бу йўл эса ўз навбатида тиканзор ҳам, чаманзор ҳам бўлиши мумкин – ҳаммаси Сизга боғлиқ. Инглиз шоири Уильям Вордсворт айтганидек: “Бизни тўлдириб турган ҳаммаси ҳамдга лойиқ”.

      ДАСТУР ЁРДАМИДА ЎСИШ ВА ЧИНАКАМ ҲАЁТНИ АЛАНГА ОЛДИРИШ

      “Суперҳаёт” дастури Сиз учун одат тусига кирар экан, муваффақият ва қувончга элтувчи йўлда ҳеч қандай ғовларга дуч келмайсиз. “Сабр – эркакнинг муҳим жиҳати”, деб ёзган эди Квай Ку Су.

      Дастур Сизга тақдим этажак фавқулодда муваффақиятларга эришиш учун қуйида келтирилажак бандларга қатъий риоя қилиш талаб қилинади.

       Дастурни кунлик


e-mail: [email protected]