Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Робин Шарма
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7084-0-2
Скачать книгу
365 фоиз, ҳатто унда ҳам кўпроққа (омонат фоизи ҳисобига) бойийди, яхшиланади. Аммо агарда Сиз ҳаддан ортиқ миқдорда уйқуни “тортаверсангиз”, арзимаган нарсалар устида беҳаловат бўлиб бошингизни қотираверсангиз ёки ёнбошлаб олиб телевизор кўриш, овқат ейиш билан умр ўтказсангиз… Унда шахсий муваффақият ҳисоб рақамингиздаги бойликларингизни бефойда совураётган бўласиз.

      Буюк бўлиш учун буюк ишлар қилиш лозим. Тўхташдан бош тортаётган одамни ҳеч бир куч тўхтата олмайди. Шундай бўлса-да кўпгина одамлар ҳалигача ушоқдеккина муваффақиятга олам-олам муаммо ва қийинчиликлар эвазига эришиб келмоқдалар, гўё уфқдан-уфққача осмонни тўсиб қўйган қуюқ қора булутлар орасидан онда-сонда мовий осмонни кўриб қолиш умидида яшаётганлардек. Бундай одамлар ҳеч қачон асл муваффақиятнинг сеҳрли сирини англаёлмайдилар: қуёш нури ва мовий осмондан баҳра олиш учун уларни ердан туриб қўл билан ҳайдашга уриниш эмас, шунчаки ўша булутлардан юқорироққача кўтарилиш кифоя.

      Булутлар ҳамиша ўзларига тақдир қилинган жойдалар ва ҳеч қаёққа жилмайдилар. Аммо кимки ўз онги ва танини энг мақбул “парвоз қиялиги”га тўғрилай билса, булутлардан юқорироққа кўтарилишнинг ва саодатнинг мовий осмони остида яшашнинг уддасидан чиқиши мумкин. Ўзингизни мана шундай қатъийликка бағишланг ва бу ҳиссиётни ҳаётингизнинг ҳар бир кунида туйинг. Ғолиб бўлинг, чемпион бўлинг. Эсланг, бахт бу ўша ажойиб саёҳатнинг, сафарнинг ўзи деб айтган эдик, келажакда етиб борадиган манзилингиз – сўнгги нуқта эмас. Сўзсиз, вақти келади, шахсиятингиздаги гўзал хислатларингиз Сизни мутлақ эркинлик ва қувончни ҳис қила оладиган гўшага элтади. Бу шундай гўшаки, у ерда барча орзулар рўёга кўчади. Ана ўша гўша шахсий КАМОЛОТдир. Ана ўша гўша – “Суперҳаёт”.

Шахсий камолот афзаллиги

      Миянгиз ҳеч бўтқа билан тўлдирилган жомни эслатиб юборганми? Сизни йўлдан оздириб қўйиш ёки бутун диққат-эътиборингиз ва ҳафсалангиз талаб қилинадиган юмушдан чалғитиш қанчалик осон? Сиз ўзингизда қатъият кучи ёки шахсий интизом етишмаслигини сезасизми? Ўша машъум ва ҳалокатли фикрий қолипларга қайта-қайта мурожаат қилиб қўявераётганингизни пайқаб қоласизми? Агар шундай бўлса, ўзингиздаги жамики қатъият кучини (шубҳа йўқки, у ҳалигача ич-ичингизда мудрамоқда) онгингизни чиниқтириб, уни боп формага солишга сафарбар қилишингиз лозим. Юқорида билиб олганингиздек, онг мушакларни эслатади: агар ундан фойдаланмас, уни ҳар куни иш билан банд қилиб – чарчатиб турмас экансиз, у юмшоқ ва бўшанг бўлиб, ҳеч юмушга ярамай қолади. Бўшанг миядан ҳам – заиф фикрлар чиқади. Заиф фикрлар эса, ўз навбатида, сиздаги энергияни сўриб олади ва ҳаракатларингизни чегаралайди. Чегараланган, самарадорлиги паст бўлган ҳаракатлар эса ҳозиргидан яхшироқ бўлиш, истаган нарсангизга эришишингизга имкон бермайди.

      Исаак Ньютон, анъанавий физиканинг отаси, бўлакча бир қобилият эгаси эди: аниқ бир масаланинг ечими билан шуғулланар экан, то унинг ечимини топмагунича бутун диққат-эъриборини