ИНТИЗОМ ВА ҚАТЪИЯТ КУЧИ – КАМОЛОТ ДАРВОЗАСИНИНГ ОЛТИН КАЛИТЛАРИ
Ўз-ўзини такомиллаштириш ва тўкин ҳаётга эришиш бахтининг энг асосий омилларидан иккитаси интизом ва қатъият кучи ҳисобланади. Уларга эга бўлиш билан Сиз буюк ҳаёт томон илк одимларни ташлашингиз мумкин бўлади. Бу айнан муваффақиятни кафолатлайдиган сифатлардир. Интизом ва ақлий матонатга эга бўлсангиз, ҳамиша, ҳамма жойда энг охиригача бориш учун ўзингизда куч топа оласиз. Сизда феъл-атвор мустаҳкамлиги шаклланади. Бу эса “Кайзен” принципларини амалда татбиқ эта олишингизга ва ўз имкониятларингизни барча мақсадларингизга эриштира оладиган даражада намоён қила билишингизга замин яратади. Айнан интизом Сизнинг феъл-атворингизга куч беради. Ва бу куч ёрдамида Сиз телевизор ва бошқа бемаъни вақт ўлдириш эрмакларидан сақланиб, қимматли дақиқаларингизни ҳаётингизда чинакам ўзгаришлар қилишга қодир ишларга сарфлашга қодир бўласиз. Интизом ва қатъият кучи шарофати билан ҳақиқатда муҳим ҳисобланган нарсалар ҳеч қачон Сиз учун ҳеч бир қимматга эга эмаслари “шафқатига қараб қолмайди”.
Ҳафтада 198 соат бор. Интизом ва қатъият мана шу соатларнинг самарали ўтиши кафолатидир. Ҳаётингизда ҳамма нарса мувозанатга солинади: жисмоний ўсиш, онг чиниқуви, феъл-атвор мустаҳкамланиши, профессионал тайёргарлик, оммавий фаолият, кўнгилхушлик ва саргузаштлар ҳам энг соф кўринишида ва ҳаммаси Сизнинг камолотингизга хизмат қилади. Роттердамлик Эразм айтган экан: “Михни мих билан чиқариш самарали бўлганидек, одатни ҳам бошқа бир одат орқали тарк қилган афзал”. Ҳақиқатан, интизомнинг юраги ҳам айнан одат ҳисобланади. Ҳар қандай соҳада ҳам муваффақиятга фикрлари жиловланган ақл ва доимий меҳнат эвазига эришилади. Ҳаётимизга интизом қўшажак кучсиз бир дона ҳам орзуни рўёбга чиқариб бўлмайди. Қатъият кучисиз эса беқарорлик,