Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Робин Шарма
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7084-0-2
Скачать книгу
бўлган одамдир. Бу сифатларни ишга солиб Сизни ўраб турган муҳитни бутунлай янгилаб юбориш мумкин. Ва яна, шуни ҳам тушуниб олиш лозимки, бу сифатларга Сиз аллақачон эгасиз, фақат улар ҳали ҳам ич-ичингизда мудроқда бўлсалар, эҳтимол;

       б) Ўз қатъият кучингизни ишга солинг! Қандай қилиб интизом/қатъият кучини чиниқтира олиш сири жуда оддий: улардан давомли фойдаланиш лозим, акс ҳолда улардан ажралиб қолиш хавфи бор. Табиат ўз қоидаларига амал қилишга келганда жуда ўжар. Хотирангиз янада ўткир бўлишини истасангиз, уни чиниқтиришга тўғри келади. Худди шу тартибни ўз тасаввурларингизга нисбатан ҳам қўллаш зарур. Ўзингизни қанчалик кучли инсон сифатида кўришни истасангиз, шундай тасаввур қилинг. Бу ҳам интизом ва қатъият кучи мушакларининг чиниқишида ёрдам беради. Мақсад – уларни доимий равишда ишга солиб, меъёр даражасида зўриқтириб туриш. Ана ўшанда улар Сизга ҳеч тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган тартибда “миннатдорчилик билдирадилар”;

       c) Ўзингизга катта-катта умидлар боғланг ва олдингизга буюк мақсадлар қўйинг! Сиз ҳатто ўзингизга ҳам заиф, кучсиз, пассив, бўшанг одамдай туюлсангиз, шуни билиб қўйинг, ичингизда – қаерингиздадир қаттиқ сиқиб қўйилган қаъият кучи пружинаси бор. У бўшатилса ва қўллай билинса, ундан беадад қувват, энергия олиш шубҳасиз;

       д) Қатъият кучингизни мустаҳкамланг! “Суперҳаёт” дастури айнан ўша: Сизнинг бор энергиянгизни увол қилаётган, Сиздаги барча потенциал имкониятларни бўғиб қўяётган омилларга қарши қай тартибда жанг олиб боришга ўргатади. Сиздан эса, ўз навбатида, ўзингизни жиддий тафтиш қилишингиз ва фикр қилиш тарзингизда одатийга айланган, аммо Сизни қувватсизлантирувчи зарарли фикрларни фош қилишингиз талаб этилади. Ана шундан кейин улардан зудлик билан халос бўла олишингиз лозим бўлади. Бунинг учун ўз-ўзингизга айнан ўша зарарли фикрлар Сизни ўзингиз мутлақ муносиб бўлган бенуқсон саломатликдан, тўкин-сочинликдан бебаҳра қилаётганини доимий равишда, тинмай такрорлаб юришингиз кифоя.

      Бугунги замоннинг энг кўп тарқалган “касаллик”ларидан бир чарчоқдир. Одамлар эрталаб ишларига чопиб, у ерда кун бўйи судралгач, кечга яқин уйларига “эмаклаб” етиб келадилар. Кечки овқатни ҳам тез-тез еб олгач, ўзларини диванга отадилар ва ниҳоят телевизорлари қаршисига етиб келиб олганларига шукрона қилиб, ҳордиқ чиқара бошлайдилар. Бирор-бир “пичоққа илинарли” иш қилинмаганига энг оммавий баҳона ҳам ўша-ўша: “Оҳ, худойим, ахир ўлгудек чарчадим-а!” Қачонлардир ҳамма танийдиган машҳурлардан бўлиш, дунёни яхшилик сари ўзгартириб юборишга қаратилган жўшқин орзулари ичига сиғмай юрган одамлар бугун саккиз соатда уйқуга бой осуда тундан бошқа нарсани мақсад қилмай қўйдилар! Бизнинг бутун бошли жамият ўзининг ҳолдан тойган, орзу қилганлари ва ҳаётларини унутилмас лаҳзаларга бойитувчи марралар томон ҳаракатланишга ҳафсалаю қуввати қолмаган фуқаролари билан бирга касал бўлиб қолганга ўхшайди. Бу “чарчоқ касаллиги”нинг аслида жўнгина иллюзиядан бошқа нарса