Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Биографии и Мемуары
Год издания: 2013
isbn:
Скачать книгу
ихтиёрингизда қанча қўшин бор?

      – Ўн икки минглик қўшин тузишга аллақачон улгуриб бўлганмиз.

      – Яхши, сизга омад тилайман. Фақат душманга менсимай қараманг.

      ***

      – Амир лашкар Аёзбекни ҳузуримга чорланглар.

      – Хўп бўлади.

      – Амир лашкар ҳузурларига ижозат сўраяпти.

      – Кирсин.

      – Хон ҳазратларининг буйруқларига биноан келдим.

      – Хўш, Аёзбек аҳволингиз қалай, қўшинларимиз жанговар ҳолатга келдими?

      – Худди шундай, жангчиларимизнинг ҳолати яхши, кайфияти аъло.

      – Амирликнинг лашкарлари билан жанг қила оласизларми?

      – Хон ҳазратлари буйруқ берсалар, ўлимга ҳам боришга тайёрмиз.

      – Яхши жангчи ўлиш учун эмас, душманни мағлуб қилиш учун жангга киради.

      – Тушунарли.

      – Ўтиринг, бафуржа гаплашиб олишимиз керак. Бухоро Амири бизни жазолаш учун қўшин юборган, тез кунларда етиб келишади. Қўшин беш минг жангчидан иборат, фикрингизни айтинг.

      – Менимча, уларни дарёдан кечиб ўтадиган жойда кутиб олиш лозим.

      – Дарёнинг қаеридан кечиб ўтишини қаердан биламиз.

      – Мен биламан, ҳар сафар дарёнинг ёйилиб оқадиган энг саёз жойидан ўтишади.

      – Ишончингиз комилми?

      – Шубҳасиз.

      – Борди-ю фикрларини ўзгартиришса-чи?

      – Уни ҳам эътиборга олиб қўямиз.

      – Яъни?

      – Қўшинларимизни икки қисмга бўламиз, бир қисмини Сирдарёнинг икки қирғоғига жойлаштирамиз. Заҳирадаги иккинчи қисм уларнинг ўтиши мумкин бўлган ягона йўл бўсағасида бўлади.

      – Гап бундай, биз юртимизда эканлигимиз биринчи афзаллигимиз, агар ўзимизни йўқотиб қўймай қўққисдан ҳужум қилсак йўл юриб, чарчаб-хориб келаётган душманни албатта, енгамиз.

      Ярим тунгача давом этган ҳарбий кенгашда барча жанг қилиш масалалари келишиб олинди, тажрибали ҳарбийлар бир овоздан Амир лашкар Аёзбек таклифини маъқулладилар. Сирдарёнинг энг саёз қирғоқларига яширинча ҳарбийлар жойлаштирилди. Амир лашкарларининг бир қисми кечувдан ўтгандан сўнг пистирмадан туриб ҳужумга ўтишади, дарё ичида қолган жангчилар қайси томонга юришларидан қатъий назар ўлим топишлари аниқ.

      Мўлжал тўғри чиқди. Беш минг кишидан иборат қўшин ҳар сафаргидек дарёнинг саёз жойидан кечиб ўта бошладилар. Қирғоққа чиқиб олган жангчилар қўққисдан ҳужумга учраб ўлим топдилар. Кечувда бўлганларига йўл йўқ эди, иккала қирғоқни ҳам мудофаачиларнинг жангчилари мутлақ эгаллаб олган.

      Бухоро Амири юборган жазо қўшини мутлақо мағлуб бўлди. Асир олинганлардан ташқари барча жангчилар ҳалок бўлишди ёки сувга чўкиб бедарак йўқолишди. Бухоро Амирлигини руҳан синдирган бу воқеа Қўқон хонлигининг ўз кучига бўлган ишончини мустаҳкамлади.

      Тарғова, Чанкат қишлоқлари атрофида барпо бўлган салтанат ўз марказини «Кўк тўнли Азизлар» мавзесида қурилган янги қалъага кўчириб, ўзларини Қўқон хонлиги деб атай бошладилар. Салтанат ривожлана бошлади. Ўзларини ташқи душмандан муҳофаза қилиш учун бирлашиш лозимлигини тушунган мустақил Андижон, Наманган, Марғилон каби шаҳарлар Қўқон хонлиги таркибига