Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Биографии и Мемуары
Год издания: 2013
isbn:
Скачать книгу
совға-салом билан сийлаб қувонтирар эди. Бугун ўзининг ҳар қачонги одатини тарк этиб, юрагида тугиб юрган фикрларини айтишга азм қилган эди.

      – Ўғилларим, вақти-соати келиб сизлардан бирингиз хон бўласиз, – деди у бироз маъюс қиёфада. – Эҳтимол бирин-кетин уччалангизга ҳам бу олий мансаб насиб қилар. Лекин тахтга ўтириш бирваракай икки кишига насиб қилмайди. Қайси бирингиз хон бўлсангиз, қолганларингиз хоннинг оғалари бўласизлар, бу ҳам катта бахт, қувончли ҳаёт кечириш имкониятидир. Асло бир-бирларингга душманлик қилманглар. Акс ҳолда бегоналар қўлида ҳалок бўласизлар. Юрт ожизланиб қолмаслиги учун тахт соҳиби қудратли шахс бўлиб, даъвогарлардан кўп жиҳатдан устун бўлиши, ўз оғалари билан бўлган зиддиятни ақл билан адолатли ҳал қила олиши керак. Энди ҳукмрон қандай бўлиши лозим, қандай сифатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикрларимни айтиб қўймоқчиман.

      Одамларнинг энг ақллигиман деган фикрга асло борманглар, чунки энг ақлли, энг билимли бўлишнинг иложи ҳам, кераги ҳам йўқ. Лекин инсофли, иймонли, гўзал қалб эгаси бўлишнинг иложи бор. Шундай бўлиш лозим.

      Ўзи учун эмас, ўз юрти, миллати учун умрини бағишлаган ҳукмрон енгилмас юртнинг унутилмас сиймосига айланади. Унинг энг гўзал сифати истеъдод эгаларини асрамоқ, гўзал кишиларни рағбатлантирмоқ, ожиз кишиларни ҳимоя қилишдир.

      Ҳукмроннинг энг аблаҳи, ўз юртининг бойлигини талайди, фуқароларидан ўч олади, фоҳишабозлик қилади, ҳимоясиз кишиларга азоб беради.

      Юртнинг ожизланиши текинхўрликнинг ривожланишидан бошланади. Миллатнинг катта бойликларини ўзлаштириб олиб, улғайиб, кундан-кун қувват олиб бораётган ёвуз кучни тинмай олдини олиб турилмаса, бора-бора енгиб бўлмайдиган офатга айланади. Кейинчалик бориб уларни фақат вақт мағлуб қилади холос. Ўша фурсат етиб келгунича миллат азоб чекади, юрт ожизланиб қолади. Инсон ижтимоий жонзот, ақл соҳиби, унинг иши фақат ўйин-кулги эмас, фаолият кўрсатишдир, қайсики мамлакатнинг кишилари фаолиятли ҳаёт кечирсалар ўша юрт қудратли, бундай мамлакатда тинчлик таъминланган бўлади.

      Ҳукмроннинг дарди халқ дардининг бир учқуни, халқ соғлом бўлса у ҳам соғлом, халқ шодон бўлса у ҳам шодон. Ҳамма дўст бўлиб кўринган тахт атрофида ҳар доим кўзга кўринмас душманлар мавжуд бўлади. Шундай иш юритингларки, келажак сизларни уят қилмасин, ўз халқингизга нимани раво кўрсангиз у ҳам ана шуни қайтаради. Хон авлодидан бўлганларингни асло унутмай яшанглар, уларнинг масъулиятлари бошқалардан ортиқдир. Гўзалликни ҳис қилиб, нолимай қувониб яшамоқ хонлар учун одат бўлмоғи лозим. Эл-юрт қайғуси манфаатларингдан устун бўлсин, ахлоқ ва одобда намуна бўлинглар. Мўмин ичкилик ичмайди, ўғирлик ва хиёнат қилмайди, бу қусурларни қилган кимса мўмин эмас. Ўз юртига, ўз миллатига хиёнат қилган ҳукмрон энг малъун кимсадир. Ғурур тараққий қилишимиз учун берилган туҳфа, у ақлдан узоқлашиб кетса ҳалокатга етаклайди. Ўз ғурурини жиловлаш шоҳларнинг энг зарур фазилатлари, оддий кишиларга меҳр билан қараш муқаддас бурчлари. Йўлдан адашманглар, сизларнинг адашишларинг бутун юртни хароб қилади. Номаъқул