1750 (милодий) йил Муҳаммад Раҳимхоннинг тўнғич ўғлини хон қилиб кўтардилар. Ўта сезгир, нозик табиат, лекин тошбағир бўлган Эрдона болалик чоғини Ўрдада ўтказди. Зеҳни унчалик ўткир бўлмаган ўйинқароқ шаҳзода махсус мураббий қўлида тарбия олиб савод чиқарди. Ёш болалигидан «уруш-уруш» ўйинига қизиққан Эрдона, кейинчалик отаси Абдураҳимбий билан ёнма-ён урушларда қатнашиб жанг усулларини анчагина ўрганган эди. Эрдонабек хушбичим ва хушруй йигит бўлгани сабабли, Ўрда амалдорларининг қизлари унга суқланиб қарашарди. Аммо у хезсифатроқ бўлиб, нозанин гўзалларга парвойи фалак бўлиб, табиатан уларни хуш кўрмас эди. Уйланишни хаёлига ҳам келтирмаган Эрдонабек дўстлари билан майхўрлик қилар, зиёфатларга қатнашишга ўч эди. Ҳатто бўзахона ва такяхоналарга бориб ичкиликбозлик ҳам қилар эди. Ўғлининг бундай ножўя ва саёқ юришларидан хабар топган Абдураҳимбий зудлик билан уни уйлантириш тараддудига тушди. Ўн етти ёшида Ўрда амалдорларидан бўлмиш, парвоначининг қизи Гулсумга никоҳлаб, эл-юртга бир ҳафта ош бериб, тўб томошалар ўтказди.
Эрдонабек фақат битта орзу билан яшар эди, у ҳам бўлса отасидан сўнг ҳокимиятни ўз қўлига олиш. Абдураҳимбий вафотидан кейин ҳокимият унга эмас Унинг амакисига тегди. Орадан ўн олти йил ўтиб у ниҳоят орзусига эришди. Унинг ҳокимият тепасига келган даврида тахт талашишлар ниҳоятда зўрайган, кўпгина музафот ва шаҳарларда ўзбошимчалик авжга чиқиб, марказий ҳокимият билан ҳисоблашмай қўйишлар авж олган, Ўратепа ва Исфара хонликка бўйсунмай қўйган эди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.