–
Сен менинг ишончимни оқласанг эхтимол қулликдан озод қиларман.
–
Хазилашаётганингиз йўқми хужайин.
–
Йўқ чиндан айтяпман, лекин бу кўп жихатдан ўзингга боғлиқ.
–
Қани энди гапингиз амалга ошса, мени илгарилари кўп маротаба алдашган.
***
Интилиш, яшаш шавқи инсонни тинимсиз харакатга солар, ўз эхтижини қондириш учун аста-секин меҳнат қилишни ўрганиб борарди. Илгарилари табиат қўйнидан юлиб оладиган нарсалар билан озуқланган бўлса, эндиликда жамғариб қўйишни ўрганабошлади, айниқса ёввойи хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов бериб хосил етиштириш, эхтиёжини қондиришдан ташқари келажаги учун замин тайёрлар эди. Хуллас ярим оч, ярим яланғоч, хамкорлида яшаш учун курашадиган одамлар авваллари меҳнат қилишни, кейинроқ бориб онгли меҳнат қилишни ўрганиб борди, Ниҳоят одамзот ихтиёрида мулк пайдо бўлабошлади. Оғирини енгил қиладиган, хардоим асқотадиган мулкни кўпайтириш хаваси янада ортабошлади. Бора-бора мулкни кўпайтириш учун меҳнат қилишдан кўра уни бировлардан тортиб олиш имконияти туғилди, бу йўл жанжаллар ёки урушларга сабаб бўлар, одамларни ёвузлик томон сурар. Кимнинг мулки кўп бўлса ўша қудратли бўлиб борар, бошқаларни тоъбе қилиш имконияти ортар эди. Мулк эгаси хўжайин, мулксиз киши тоъбе бўлиб охир оқибат хўжайинлар ва қулларни пайдо бўлишига олиб келди. Бошқаларнинг меҳнат махсулини ўзлаштириш, худбинлик ва текинхўрли хукмрон бўлган қулдорлик тузумини бошлаб берди. Қулдорлик кишилик жамиятининг бойликка ружу қўйган, биринчи энг қўпол поғонаси бўлиб дунёга клди. Бир вақтлар қайғу ва шодликлар омухта эди. Одамлар қийинчиликлардан қийналсалар ҳам эркин ва тенг эдилар.
Қулдорлик тузуми хуқуқсиз, эрксиз кишилар сафини барпо қилди, ана шу музлумлар сафи шодликдан махрум бутун умрга қайғуда ҳаёт кечиришга махкум эдилар. Айни пайтда одамлар чинакам қайғу ва шодликнинг билишмас, шу сабабдан қадрлашни ҳам билаолмас эдилар. Шодликка эришиш, қайғуни буткул йўқотиш учун кураш бошланган буни зиддият деб атайбошлаган эдилар. Инсоният қутулиб бўлмайдиган ана шу зиддият гирдобига кириб қолди. Қуллар эркинликни, қулдорлар ўз қулларининг сафини кенгайтиришни ўйлайдилар, эзгулик ҳақидаги тушунчалар жуда ожиз, маънавия хақидагилари эса чалкаш, адолат фақат хукмронлартомонида бўлиб, мазлумлар ундан маҳрум эдилар. Бу тузумни такомиллаштириш тўғрисида қайғурувчилар кўп бўлсада уни бузиб қайта қуриш ҳақида хечбир хукмрон ўйламас эди.
***
–
Сандра буёққа кел – деди Милейка бир нарса эсига тушиб.
–
Лаббай бекам, нима иш буюрадилар.
–
Сен халиги Аргос ҳақидаги гапларни эримга валдираб юрма тағин.
–
Йўғе, ўлибманми бундай бўлмағур гапларни айтиб.
–
Нақ терингни шилиб оламан.
–
Ҳарқандай сирингизни айтаберинг, бировга чурқ этсам харом ўлай.
–
Очиғини