ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Историческая литература
Год издания: 2017
isbn:
Скачать книгу
йўллар берк, эришганлар эса уни асло қадрламайдилар. Агарда одамлар эркинликни чинакам қадрлаганларида эди, хечқачон бировнинг эркини кишанламаган бўлар эдилар. Чинакам инсоний ҳаёт билан яшаб ўтиш учун одамзот эркин бўлмоғи лозим, у эркин бўлмагунча ҳеч бир хохишига эришаолмайди, унга севги ҳам, эзгулик ҳам, жамики одамга хос фазилатлар ўгай уларга етишаолмайди, аксинча улардан захмат чекиб ўтади. Қул нафақат жисмоний уқубатга махкум, у хўрлик ва хақоратлар куршовида бўлишга мажбур. Кишиларни қул қилиш истаги бир ёки бирнеча кишига хос эмас, у барчага хос бўлган нуқсон. Хеч бир жонзот ўз жинсига одам каби зулм қилмайди, хайвонот оламида қул қилиш ёқи қул бўлиш ходисаси учрамайди. У барча нарсага эгалик қилиш истаги билан яшаётган одам боласининг хохишидир. Қулдорлик бу зўравонликдир, шафқатсизликдир.

      Аполлон

      Санъат, илхом ва ёруғлик худоси. Аполлон Зевснинг ўғли. у кишиларнинг тақдирини билади ва белгилайолади. Унинг қароргоҳи Дельфада жойлашган. У ёруғлик ёрдамида ер ости аждахоси Пифонни оғир жангда мағлуб қилган, бу ғалабанинг шарафига муқаддас ёдгорлик ўрнатилган бўлиб у ерда Аполлоннинг олтин қоракўли сақланади. Бу олтин қоракўл кохинларнинг айтишларича бўлажак воқеаларни бехато айтиб бераолар экан. Айтишларича Пифонни енган Аполлон мағрурланиб Афродитанинг ўғли Эротни масхаралаб қўяди. Эрот ўз камалаги билан Аполлоннинг юрагига севги ўқини отиб Нимфага нисбатан ишқ алангасини ёқади. Нимфанинг юрагига эса Аполлонга қарши нафрат қўзғатадиган ўқини отади. Аполлоннинг кучли севгисидан қочган Нимфа отаси Пенеядан панох сўрайди, ота ноилож уни лавр дарахтига айлантириб қўяди. Шунинг учун бир умр кўм-кўк чирой очадиган лавр дарахтининг баргларини ипга чизиб Аполлон бошига ўраб юрар эди. Бошида лавр гулчамбари, қўлида кифара ушлаган Аполлон учун Дельфага дабдабали хайкал ўрнатилган. Дельфаликларнинг энг севимли зиёратгоҳ жойлари шу.

      Афина

      Донолик худоси Афина, одамларга, санъат хамда хилма-хил хунарларни инъом қилди. Аёлларни бичув-тикув, эркакларни кулоллик, темирчилик, кемасозлик ишларига ўргатди. Ўз юртини душманлардан химоя қилгани учун ўлкасининг номини унинг исми билан атай бошлашди. Кунларнинг бирида денгиз худоси Посейдон Афина билан бахслашиб қолади. Бахснинг мазмуни ким Афинага энгмуносиб совга бераолса ўша Аттиканинг хукмрони бўлади дейишади. Посейдон хассасининг учини қояга урганда сув фаввораси отилиб чиқади, бунинг оқибатида Афиналиклар мохир денгизчилар бўлиб етишадилар.

      Афина қўлидаги найзасини ерга урганда Зайтун дарахти униб чиқади, бу юнонлар учун келажакда мўл хосил гарови эди. Афина ғолиб деб топилди.

      Зевс донолик худоси Метида билан турмуш қургандан сўнг ундан худолардан ҳам устун келадиган қиз туҳиғилишидан хабар топади, у хукмронликдан махурм бўлиб қолишдан қўрқиб хомиладор Метидани ютиб юборади. Бу воқеадан озгина фурсат ўтиб унда қаттиқ бош оғриғи пайдо бўлади. Темир худоси Гефестни чақириб бош миясини қирқиб ечишини буюради. Бу воқеадан сўнг очиб кўрилган Зевснинг бошидан муъжизавий ақл сохиби Афина туғилади.