Эзоп
Инсониятнинг босиб ўтган узоқ ўтмиш йўлини ўрганиб чиқсак агар у хардоим муаммолар гирдобида қийинчиликлар исканжасида одимлаган, бехисоб тўсиқлар хардоим хамрохи бўлган. Ана шундай бўлишига қарамай тинимсиз олдинга интилган, орзулар оғушида харакат қилган. Табиат инъомлари мўл теварак атроф мусаффо бўлган ўша чоғларда одамзот нега захматли ҳаёт кечирган деган савол мантиқийир. Хали унинг ақли-идроқи яхши ривожланмаган, керакли билимларга эга эмас эди. Ана шу сабабга кўра унинг кушандалари бехисоб, бири қақшатқич изғиринлар бўлса, бири ёмғиру-довуллар. Хеч вақоси бўлмаган ярим ёввойи одамлар, ғорларда, қанақадир чайлаларда гурух-гурух бўлиб жон асрашар, ёлғиз яшашликнинг иложи йўқ, харқандай кўргиликни кўпчилик бўлибгина енгиш мумкин холос. Ана шундай зарурат одамни ижтимоий жонзот сифатида майдонга тушишига сабаб бўлди. Табиат инъомлари, мевалар унинг эхтиёжини қисман таъминлар, хайвонларни овлаш орқали эса емиш ва ёпинчиқ яратар, аста-секин хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов беришни ўрганиб борди. Тош асри деб ном олган ўша даврларда инсоннинг ққуроли тош ва таёқлардангина иборат бўлиб, унинг ихтиёрида мулк хам бойлик хам йўқ, ана шу сабабга кўра гурух ёки қабила аъзолари бирхил ҳаёт кечиришар, бир-бирига зулм қилиш зарурати йўқ эди. Тинимсиз, аста-секин ривожлана бошлаган инсон фикрлаши унга кўпгина нарсаларни ўргатабошлаш билан биргаликда, қобилият шаклланишига сабаб бўлди, тинимсиз харакатлар, аллақанча неъматларни инъом қилди. Узлуксиз ишлаш моддий неъматларни кўпайишига, асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Кўп минг йиллик изланишлар оқибатида мулкчиликнинг дастлабки турлари яратилди. Мулкка эгалик қилиш кимларнидир қудратли қилса, мулки йўқ кишиларни уларга тоъбе қилабошлади. Мулкчилик ривожланган сари зўравонлик ва тоъбелик ҳам авж олабошлади, айниқса хилма-хил урушлар кишиларни табақалаб юборди. Хўжайинлар ва мазлумлар пайдо бўлди, худбинлик авж олган сари бу жараён улғайиб, қул ва қулдорлик деган тузум туғилди ва ривожланабошлади. Бу тузум инсоният тарихидаги энг машъум тузим эди. Ўтмиш давр вакилини кейинги давр кишилари тушунмасликлари, хатто ёқтирмасликлари ҳам мумкин, чунки ўтмишнинг нуқсонлари келажакда осон ечилади ва яққол кўринади, аслида ҳарбир тузумнинг чирқин нуқсонларини бартараф қилиш учун бирнеча асрлар ўтмоги зарур бўлади. Бу тузум ҳарқанча шафқатсиз бўлса ҳам ривожланиб бораолди. Ўша даврнинг ўз санъати, эътиқоди, мафкураси ва фалсафаси пайдо бўлиб, кишиларнинг эркинлигини сўндираолди. Узоқ йиллар табиат кўйнида эркин фаолият кўрсатиб