–
Аёлингиз чиройлими?
–
Бениҳоя гўзал
–
Ёши нечада?
–
Мендан йигирма ёш кичкина.
–
Сиз сафарларда бўласизми?
–
Албатта, ишим сафарда юриш билан ўтади.
–
Ундай бўлса аёлингизга қул эмас ўйнаш керак.
–
Эй ахмоқ қул қандай хаддинг сиғди менинг латофатли аёлим тўғрисида шундай дейишга.
–
Сиздек ёши ўтиб қолган беўхшов эркакнинг ёшгина хушрўй аёл учун нима кераги бор.
–
У мени севади.
–
Йўқ, у атайлаб шундай дейди холос.
–
Сен беҳаё сўзларни гапиряпсан.
–
Қул беҳаёлик қилаолмайди, унинг барча хохишлари кишанлаб қўйилган.
–
Аёлимга ўйнашнинг нима кераги бор?
–
Сизнинг унга нима керагингиз бор.
–
Сўзларинг бироз ўйлантириб қўймоқда.
–
Мени сотиб олинг, аёлингизни асл мақсади аста-секин фош бўлади.
–
Яна нима ишлар қўлингдан келади?
–
Масаллар айтиб бераоламан.
–
Қул бўлатуриб масал ҳам айтаоласанми?
–
Қобилият хаммада бор, уни биз қуллардан тортиб олишади-да, кейин тинимсиз камситишади.
–
Қани бир эшитайлик, сўзла.
–
Сизга маъқул бўлармикан?
–
Аввал эшитайликчи.
–
Масаллар харкимга ҳам бирхилда ёқабермайди.
–
Қандай одамларга ёқади?
–
Жуда ҳам ақилли одамларга ёқади холос.
–
Сенинг наздингда мен ақилли одамга ўхшамайманми?
–
Унчалик ҳам ақилли кўринмайсиз, лекин оқкўнгил эканлигингиз аниқ.
–
Нега бундай хулосага келдинг.
–
Чунки хотинингиз нима деса ишонаберар экансиз.
–
Сен қулвачча хийла ақилли кўринасан.
–
Тўғри сўз ёки ақилли бўлиш қул учун ортиқча хусусият вақти келса кўргиликдир.
–
Тўғри айтасан, қал сен учун хатто зарарли, хужайинингга нисбатан ақилли бўлсанг қоласан балога.
–
Бундай кўргиликларга кўп учраб калтакни тайида қолган пайтларим кўп бўлган.
–
Майли, кўп гапириб юбордик энди масал айтиб мени бир қувонтирсанг сени сотиб оламан.
–
Бир эмас бир неча масал айтганим бўлсин
ПРОМЕТЕЙ BA ОДАМЛАР
Прометей Зевс амри билан лойдан одамлар ва хайвонлар-ни яратди. Бирок Зевс кўрдики, онгсиз хайвонлар анча купайиб кетибди. У ҳайвонларнинг бир қисмини нобуд килиб, одамлар ясашни буюрди. Прометей топшириқни бажарди; аммо окибати шундай бўлдики, ҳайвонлардан кайта ясалган