Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Рассказы
Год издания: 2017
isbn:
Скачать книгу
хоҳлаган нарсангизни олиб бераман.

      – Обаки қанд ҳам олиб берасизми?

      – Албатта, – деди Муҳаммад Солиҳ кўкрагига туф-туф деб.

      Бу анчагина бўй чўзиб қолган ўғлидан тасалли топгани эди. Янги оҳорли беқасам тўн, «қошиқ»дек этикча кийиб олган ўғил билан ота ҳайит кунини нишонлаб кўчаларни томоша қилгани чиқиб кетишди. Бугун шаҳарнинг ҳамма бурчаги гавжум бўлади. Барча кишилар танишларини муборакбод қилишар, қучоқлашиб «айёмлари муборак» деб табриклашар, баъзи амакилар Убайдуллога ҳайитлик бериб, «катта йигит бўлинг» деб қўйишар эди. Ота-бола анча муддат шаҳар кезишди. Ота ўғлини «гўшт куйди», «кабоб» ва гармашўрак (нўхат) билан меҳмон қилди. Ўйин-кулгу ҳаммаёқни қамраб олган, чойхоналар гавжум, кимдир ош пиширишга уннаса, бошқалари аскияни тинглаб шарақлаб кулишар, бироз фурсат ўтиб ҳофизлар дилрабо қўшиқ ижро қилишар эди. Бугун ҳамманинг ўзи севган машғулоти учун шароит очиқ, кимдир ошиқ тепиб яйраса, бошқалар бўялган тухумларни уриштириб завқланишади, аллаким дор ўйинини кўриб қарсак чалса, яна кимдир «шиминг чайнаманг» чайнаб завқ олади. Чўнтакни тўлдириб пул ишлаб олишни билган «корчалонлар» бор маҳоратларини ишга солиб ҳаракат қилишар, «Келиб қолинг, олмаганлар армонда» деб бор овозлари билан бақиришар эди. Ота-бола баъзи бир нарсаларни харид қилиш учун бозор томонга бурилдилар, улар расталар ичидан юриб ўтишиб чапга бурилишди. Энг аввал бир даста ширмой нон билан ширинликлар, ёймачилардан тўрт мисқол «қорасақич» ва аёллар учун сурма олиб мева бозори тоомнга бурилишди. Оқкўлнинг таърифи қовунларидан бир жуфт харид қилишиб бозорни тарк этишди.

      – Убайдуллохон роса яйраб томоша қилдингизми? – деди Муҳаммад Солиҳ ўғлини эркалатиб.

      – Жуда, – деди у отасидан мамнун эканлигини айтиб.

      – Ҳайитликлар ҳам анчагина тушган бўлса керак?

      – Ҳа, мана пулларим, – деди у чўнтагини кўрсатиб.

      – Энди уйга қайтсак ҳам бўлар?

      Ота-болалар Хода бозоридан ўтиб Шайхон маҳалласига бурилишди, пешин намози яқинлашиб қолгани учун бироз шаҳдамроқ юришиб хонадонларига кириб кетишди.

      Мухаммад Солиҳ устига чопон ташлаб олишни ҳам унутиб жадаллаганича эшик томон отилди, хонадонига ташриф буюрган Азимхўжа эшонни кўриб, ўзини йўқотиб қўярли даражада хаяжонланиб кетди, “тушимми ўнгимми” деди у ичида. Нахотки шундай табаррук зот унинг кулбаи харобасига кириб келса. У зот энг там – там, бадавлат одамларникига ҳам боравермайдилар. Не – не бой – ю, бойваччалар, амалдору – уламолар, шуҳрати бутун юртга машҳур аслзодалар ҳам ул кишининг суҳбатига мушарраф бўлмайдилар.

      – 

      Хуш келибдилар, биз ғарибларнинг кулбаи вайронасига қадам ранжида қилганларидан бошимиз осмонга етди.

      – 

      Шундайми – деди у киши бироз сехрлироқ қараш қилиб – ғарибман деганда нимани эътиборга олдингиз?

      – 

      Камтарин қулингизни ҳартомонлама қўли юпқа, ночор бир банда эканлигимни айтмоқчи эдим, янглишган бўлсам узр Тақсир. Қадам ранжида қилганингиздан