Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Саъдулла Сиёев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-381-37-7
Скачать книгу
хотин тўра дийдиёсини бошлади.

      – Мен сизга нима деган эдим – а, нима деган эдим! Бугун икки товуқнинг бошига етибди, эртага уйдаги нарсаларни сотади! Қачон даф бўлади у?

      – Қизиқмисан, онаси. Унга кет деёлмайман – ку? Келганига энди икки кун бўлди, яна озгина сабр қилайлик…

      Сабр қилиб, кута бошладик. Беш кун ўтди, олти кун, етти кун… Бўтақўзи ҳайр – хўш қилишни ҳаёлига ҳам келтирмасди. У кун бўйи уйда. Телевизор кўради, кечаги овқатдан қолганини иситиб ейди, ухлайди. Бу орада чинни лаган, икки пиёла, уч ликопча, катта гардин чойнагимиз синди. Чой қўядиган човгумнинг таги тешилди. Хотин синиқ буюмларни бўғчага тугиб, олдимга қўйди.

      – Бу болангиз мени хонавайрон қилади. Ўзингиз йўлга соласизми ёки ўзим паттасини берайми?

      Телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим. Станциядан экан.

      – Ҳурматли абонент! Узоқ шаҳарлар билан сўзлашув учун қарзингиз бор. Илтимос, тўлаб қўйинг…

      – Қанча экан? Эллик минг сўм? Хўп, хўп…

      Ҳайрон бўлдим. “Узоқ шаҳарлар”да бизнинг ҳеч кимимиз йўқ эди.

      Ҳовлига чиқдим. Бўтақўзи ҳаланчак учиб ўтирибди. Чақирдим.

      – Мабодо сиз бошқа шаҳарларга телефон қилмадингизми?

      – Икки – уч марта Масковга телефон қилдим, – деди у негадир суюниб, – Россияда оғайниларим ишлайди. Ҳол – аҳвол сўраб қўйдим.

      Таъбим тирриқ бўлди. “Буни туз ичиб тузлиққа тупуриш дейди” .

      – Хоним, ҳов хоним, Қозон қайнат меҳмон кетадиган бўлиб қолди.

      – Ҳайрият, дадаси, ҳозе – ер! – деди хотин чиройини очиб.

      – Мен бугун бир ҳийла ишлатаман. Сизлар жим ўтиринглар, кулманглар. Ҳарқалай, меҳмон – отойи худо, биздан рози бўлиб кетсин.

      – Хўп, нима десангиз, шу.

      Кечқурун овқатланиб бўлиб, дастурхонга фотиха ўқидик. Кейин қалам – қоғоз олиб Бўтақўзига ўгирилдим.

      – Бизнинг оилада бир тартиб бор. Ҳар ўн кунда рўзғорга кетган ҳаражатларни ҳисоблаб борамиз, Отабек, ёз, ўғлим. Хўш, ўн кунда салкам тўрт кило гўшт кетибди. Бу энди, етмиш минг сўм бўлади. Икки марта ош қилдик. Гуруч, сабзи, ёғ, пиёз дегандек, буям камида ўттиз мингга боради. Ўн кун ичида лағмон қилдик, шўрва, манти. Сизнинг димламангиз ҳам ўлганда ўттиз мингга тушгандир. Қолган майда – чуйдаларни айтмасак ҳам маълум. Нон, чой, шакар, сариёғ ва ҳоказо. Хуллас, ҳаммаси қанча бўлди, Отабек, айтавер – чи!

      – Бир юз саксон минг, – Отабек қоғозни менга чўзди, – мана, ўзингиз ҳам кўринг.

      – Яхши– и, – дедим, – энди ҳар ким ўзига кетган сарф – ҳаражатни тўлаши керак. Отабек билан Дурбек ҳали ўқувчи, даромадлари йўқ. Улар озод. Меҳмондан ҳам пул олмаймиз, меҳмоннинг насибасини худо етказади. Қани, онаси, ўз улушингизни тўлаб қўйингчи!

      Хотин илжайиб ёнидан пул чиқарди ва хонтахтага қўйди.

      – Мана, дадаси, саксон минг.

      Бўтақўзи нон кавшаётган эди, бирдан жағи тўхтади. Бир пулга, бир менга ҳайрон бўлиб қарадию ирғиб туриб, ичкарига кириб кетди. Бироздан кейин кийиниб чиқди.

      – Мен… кетишим керак экан… Раҳмат…

      – Кеч бўлганда қаёққа борасиз?– дедим,– эрталаб кетарсиз.

      – Йўқ, ҳозир