Келиннома. Рахима Шомансурова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рахима Шомансурова
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-07-578-8
Скачать книгу
яхши тарбиялаб ўстир, яхши хулқларга одатлантир. Бу ҳамма айтган сўзларимни бажо келтириш ақлли ва тадбиркор хотинлар учун оғир иш эмас. Куч-қувват билан қилиб бўлмайдиган ишларни яхши хотинлар ўз ақллари билан қила оладилар.

      ОИЛА ҲАҚИДА СУҲБАТЛАР

      Ҳамма давраларда, ёшлар, айниқса қизлар билан бўлган суҳбатларда мавзу бориб, албатта, оилага тақалади ва узоқ турғун бўлиб қолади. Уларда баъзан юрагингни увуштирадиган гаплар эшитасан:

      Талаба қиз: – Дугонам эрга тегиб, бир болалик бўлгач, ажрашиб кетди. Тўйгача шундай шошган эди, шошган эди-ки… Совчилар келиб қўймаяпти, мен эса қўрқаман. Нега эрга тегиш осон, этигини тортиш қийин дейишади?..

      Судья: – Ажралишаман деб ариза берган аксарият аёлларни кўпроқ оилани сақлаб қолиш муаммоси эмас, қайнонаси қилган сарпо (кийилган-кийилмагани, тиктирилган-тиктирилмагани) унда қоладими ёки йўқми деган муаммо қизиқтиради. Улар оила қураётганларида оила олдидаги бурчлари ҳақида мутлақо ўйламайдиганга ўхшайдилар. Камдан-кам қиз оила кодекси билан таниш… Никоҳ контракти ҳам уларга бегона…

      Муаллима: – Ўрта мактабдаёқ, махсус дарсларда оила ҳақида кўп гапирилади. Лекин таъсири жуда кам. Негадир қизларимиз оила қуришга никоҳ ўқитилаётганда, ҳокимият идорасида никоҳ қайд этилаётганда ўз оғизлари билан розиликларини билдирадилар-у, тасаввурда эса тўйдан нарисини кўролмайдилар. Кўпчилик қизлар оила қуришни ўзларининг зеб-зийнатлари, янги кийим-сарполарининг кўпайиши деб тушунадилар. Буни ҳатто яширмайдилар ҳам. Оила қуриш икки томон зиммасига жуда катта вазифа, бурч юклашини тушуниб етмайдилар. Тўйдан сўнг ана шу бурч ва вазифалар биринчи ўринга чиқа бошлаши билан оила ҳам қумга қурилган иморатдек сочилиб кетаяпти..

      Она: – Оила икки кишининг пайвандидир. Лекин барибир оғирлик асосан аёлда… Қизларнинг онаси турмушда шу қийинчиликларнинг табиийлигини тушунтиришлари керак. Ичига ютган юзага чиқади ахир бир кун…

      Қайнона: – Бировнинг боласи, туртилмасин, суртилмасин деганим сари ҳар бир ҳаракатимни келин болам тескари олдилар. Болам туфайли келган болам, ўғлимга йўлдош деганим сари «Мени ҳамма ерга уради!» деб оналарига додлаб боравердилар. Майли, жинига тўғри келмадик шекилли деб, рўзғорини бўлак қилиб қўйдик. Эру хотин яхши бўлса бўлди-да! Уч йил ўқитдим. Неварагинамни икки ёшигача парваришладим. Бир ойлигидан энагалик қилдим. Рўзғори бўлак бўлгач, ўғлимни менсимайдиган бўлди. Алоҳида яшай бошлаганига бир ой ҳам бўлмай, ўқиши битди-ю, болани ҳам олиб чиқиб кетди. Кўп ўйлаб, келиним хотинликни, оналикни тан оладиганлар сирасидан эмас экан, деган қарорга келдим. Катта хонадонимнинг меҳрига тузлуққа тупургандек тупириб кетди. Худонинг ҳукмига солдим! Бошқа чорам йўқ, ўғлимни қайта уйлантираяпман… Яна ич-ичимдан унга ачинаман. Онасига ачинаман. Ҳе йўқ, бе йўқ, қизини ажратиб олиб кетди. Ҳадисда ўқиган эдим: муслима аёллар ўз синглисининг талоқ қилинмоғини талаб қилиши макруҳ экан. «Бундай аёлнинг бети қурсин! Зеро, унга ҳам кўз тиккан