ЖЕННИ ГЕРХАРДТ. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
университетида икки йил іуїуїни єрганганини іисобга олмаганда), маълумотни єша ерда олганди. У іуїуїшуносликни єз штатидаги іар їандай одамдан ёмон билмасди, бирої мазкур жабіада адвокатлик соіасида зєр муваффаїият їозонмоїлик учун зарур бєладиган їунт-ла шуўулланмаганди сира. Топиш-тутиши ёмон эмасди, мабодо виждонига терс иш тутгудай бєлса борми, анча-мунча нарса ишлаб олишнинг кєп марта фурсати іам келганди, аммо у бунга їобил эмасди. Бирої їанчалар іалол ва єзига маікам бєлмасин, гоіида бирорта ошнаси илтимос їилиб їолса, йєї деёлмасди. Яїинда охирги президент сайловида, у іукмронлик їилишга мутлаїо лаёїати йєї кишининг номзодини їувватлаган, буни Брэндернинг єзи яхши биларди.

      Бир неча марта шубіали одамларни, икки ёки уч марта бетамизлиги ошкора сезилиб турган кишиларни іукумат лавозимларига тайинлаганида іам худди шундай айб їилганди. У виждони їийнай бошлаганда: «Іаётда нималар бєлмайди дейсан», деган севимли маїоли билан єзини юпатарди. Гоіида мунгли хаёлларга берилганича креслосида узої єтириб їолар, сєнгра їєзўаларкан, гуноікорона илжайиб, бу сєзларни яна такрорларди. Виждони уни сира тинч їєймас, юраги эса іар іолда виждонига іамоіанг урарди.

      Колумбус шаіри іам таркибига кирган округдан штат конгрессига уч марта ва Їєшма Штатлар сенатига икки марта сайланган бу одам шу пайтгача уйланмаганди. Ёшлигида бир їизни жиддий севиб їолган илло севгисининг охири никоіга бориб таїалмаган экан, бунда Брэндернинг гуноіи йєї эди. Кєнглига ёїїан хоним кутишни истамаган, Брэндер эса рєзўорни тебратадиган мавїега эга бєлмої учун кєп іаракат їилиши лозим эди.

      Бєйдор, келишган, кенг елкали Брэндер бир кєришдаёї одамларда іурмат уйўотарди. Талай аччиї-чучукни тотган, бошидан кєп нарсалар єтган бу одамнинг фаросатли кишиларда эітиром уйўотадиган нимасидир бор эди. Єзи кєнгилчан ва илтифотли киши сифатида танилган, сенатдаги іамкасблари эса, осмондаги юлдузни олиб беролмайди-ю, лекин жуда ёїимтой одам, деган фикрда эдилар.

      Сенатор Брэндер єшанда Колумбусга зил кетган сиёсий обрєсини мустаікамлаш маїсадида келганди. Конгрессга бєлган кейинги сайловда сенатор партиясининг омади келмади. Єзи етарлича овозга эга бєлиб, яна їайтадан сайланса бєларди, бирої бунинг учун унча-мунча сиёсий чапдастлик зарур эди. Ундан бошїа шуіратпарастлар іам бор эди-да, ахир. Бемалол олти-етти номзод топилар, уларнинг іар бири Брэндернинг єрнини жон-жон деб эгалларди. Брэндер іозирда єзидан нималар талаб їилинишини жуда яхши тушунарди. Раїиблари уларни осонликча енгишолмайди, мабодо енгганларида іам, дерди єзича Брэндер, президент чет элдаги бирорта дипломатик мартабани топширса керак, албатта.

      Іа, сенатор Брэндерни тєла маънода иши юришган одам деса бєларди, бирої шунга їарамай, єзига нимадир етишмаётгандай сезарди. Кєнгли тилаган ишларни бажаришга улгурганича йєї-да. Мана эллик иккига кирди, мєътабар, іурматли ва таниїли арбоб сифатида шаънига доў тушмади, бирої битта боши иккита бєлмади. У беихтиёр равишда ёнида єзини азиз биладиган бирорта одами йєїлигини їайта-їайта єйларди. Гоіо хонаси кєзига жуда іувиллаган кєринар, шундай пайтларда