ЖЕННИ ГЕРХАРДТ. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
кишилик – ота-она ва олти боладан иборат оилага байрам совўалари учун лозим бєлган нарсалардан танланг: арча, озиї-овїат, єйинчоїлар… хуллас, єзингиз тушунасиз…

      – Албатта, албатта, сенатор.

      – Харажатнинг юзига їараманг. Іаммасини мєл-кєл їилиб жєнатинг. Сизга турар-жойлаарини ёзиб бераман, – деди сенатор ва їєйин дафтарчасини чиїарди.

      – Іаммасини бажонидил бажараман, сенатор, – гапида давом этди Мэннинг. – Бажонидил. Сиз доимо олижанобсиз.

      – Яхши, яхши Мэннинг, – деди сенатор єзининг давлат арбоби эканлигини унутмаслик учун шунчаки їовоўини солиб. – Барини зумда жєнатинг-да, іисобини менга юборинг.

      – Бош устига, – терисига сиўмай кетган савдогарнинг бундан бошїа сєзга тили келмасди.

      Сенатор кєчага чиїди, эр-хотин Герхардтлар эсига тушди-да, пойабзал ва тайёр кийимлар магазинига кирди. Нечанчи размердаги ва їанаїа номерли буюмлар зарурлигини билмаганидан алмаштирса бєладиган їилиб буюртма берди. Буни іам битирганидан кейин меімонхонага їайтди.

      «Кємир териб юришибди-я… – сенатор їайта-їайта єйларди. – Шунчалик эътиборсиз эканман-а. Энди уларни сира унутмаслигим керак».

      IV БОБ

      Женни сенаторни кєрганида єзини хароб сезганидан їочиб кетганди. Сенатор у іаїда яхши фикрда эди, Мана энди, уни бундай тубан машўулот устида кєриб їолди, їиз ана шундан ор їиларди. Женни соддадиллигига бориб, сенатор єзимга эмас, бошїа бирор нарсамга їизиїяпти, деб єйларди.

      Уйга їайтиб келганида укалари унинг їочиб кетганини гапириб єтиришарди.

      – Сенга нима бєлди єзи? – деди Жорж опаси ичкарига кирганида.

      – Іеч нима, – деди Женни ва шу заіотиёї ойисига тушунтирди: – Жаноб Брэндер єтиб кетаётган экан, бизни кєриб їолди.

      – Шунаїа дегин? – миссис Герхардт іайїириб юбораёзди. – Демак, їайтиб келибди-да. Сен нимага їочдинг, эси паст?

      – Мени кєрмай їєяїолсин, дедим-да.

      – Эітимол сени таниёлмагандир іам, – деди ойиси юраги увишиб.

      – Йєў-э, таниди, – шивирлади Женни. – Мени уч марта чаїирди.

      Миссис Герхардт бош чайїади.

      – Нима бєлди? – жаноб Герхардт она-боланинг гапларини эшитиб, нариги хонадан чиїиб келди.

      – Іеч нима, – деди хотини. У сенатор яхшилик їилаётганини эрига тушунтиришни хоіламасди. – Кємир олиб келишаётганида їандайдир бир одам Женнини бошїа биттаси билан адаштирибди.

      Єшал оїшомнинг єзида, хуфтон палласида сенатор буюрган рождество совўалари іам келиб їолиб, хонадондагиларнинг іам юраклари їої ёрилаёзди. Баїїолчилик магазинининг соявон араваси эшиклари олдида тєхтаб, барваста дастёр совўаларни ичкарига олиб кира бошлаганида, эр-хотин єз кєзларига ишонишмади. Дастёрни, адашяпсиз, деб ишонтиришолмаганидан кейин їувона-їувона совўаларни кєришга тушишди.

      – Сира хавотир олманглар, – деди дастёр ишонч билан. – Мен нима їилаётганимни биламан. Фамилиянгиз Герхардт, тєўрими? Демак, булар сизларники бєлади.

      Миссис