ЖЕННИ ГЕРХАРДТ. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
їувонтирадиган шамол хонишларини тинглаб їолса, бу орада теварагидагилар мол-мулкини талон-тарож їилишга ошиїишади. Мабодо жонсиз деб аталмиш олам майин ва мафтункор овозлари ила уни сеірлаб їєйгудай бєлса, булар на жонсизу на идроксиз бєлолмайдигандай туюлса борми, орзуманд табиат тєлїинларида маів бєлади. Іаїиїий олам доимо бундай одамларни очкєз панжалари билан исканжага олади. Іаёт худди шунаїа одамларни єзининг итоатгєй їулларига айлантиради.

      Женни іам бу кєримсиз оламда худди шундай эди. Болалигиданої іар бир їадамини яхшилик ва назокат билан босганди. Себастьян йиїилиб, у ер– Бу ерини яра-чаїа їилиб олганида Женни акасидан хавотири ва їєрїувини енгиб, єрнидан турўизиб, ойиси ёнига олиб борарди. Жорж їорним оч, деб хархаша їилганида єзининг бурда нонини берарди. Укалари ва сингилларини соатларча аллалаб єтирар, айни пайтда нималарнидир орзу їилиб, єзича ўинўилларди. Йєлга кириши биланої онасига їараша бошлади. Женни идиш-тової ювар, супуриб-сидирар, дєконга югурар ва ва укаларини боїарди. Гарчи Женни кєпинча їисмати аччиїлигини єйлаб їолса іамки, бирорта одам унинг зорланганини эшитмаганди. У кєп їизчаларнинг анча яйраб ва маза їилиб яшаётганларини биларди-ю, аммо уларга іавас їилишни хаёлига келтирмасди. Ичидан эзилса іам, барибир ашуласини айтаверарди. Іаво очиї кунларида ошхона деразасидан кєчага їараган пайтларида ташїарига, кєм-кєк майсазорларга чиїїиси келарди. Табиат гєзаллиги унинг чизиїлари ва ранглари, нур ва соялари їизчани гєзал їєшиїдай іаяжонлантирарди. Гоіида Женни Жорж билан укасини ёнўоїзорга олиб кетарди. Соя-салїин бу гєшада ариїча жилдираб оїар, олисда эса далалар ястаниб ётарди. У іиссиётларини шоирлардай сєз билан ифодалашни билмаса іам, бу гєзалликларнинг баридан іаяжонланар ва іар бир товуш, іар бир шабада эпкинидан їувонарди.

      Ёз маликалари бєлган єрмон мусичаларининг оіиста мулойим «ку-ку»лашлари олисдан эшитилганида Женни бошини бир томонга їийшайтирганича їулої солар ва нафосатга тєлиї бу товушлар бамисоли кумуш томчиларидай тєппа-тєўри юрагига тегарди.

      Їуёш роса їиздириб, майсалар узра соя ва жимжимадор наїшлар їєнганида Женни уларга тєймай тикилар, офтоб роса ярїираётган жойларга боргиси келаверар ва сеірланганича сирли туюлган єрмон ичкарисига тобора кириб кетаверарди.

      Женни рангларнинг бор гєзалликларини іис їиларди. Кун ботиш пайтидаги осмонни їоплайдиган ажиб шафаї уни беіад їувонтирар ва завїлантирарди.

      – Їани энди шу булутлар билан бирга сузиб кетсанг, – деди бир куни у худди боладай.

      У ёввойи узум зангларидан ясаб їєйилган арўимчоїни топиб олиб, Марта ва Жорж билан бирга уча бошлади.

      – Іа, їани энди шунаїа їайиї бєлса, – деди Жорж.

      Женни бошини кєтариб, кумушранг денгиздаги алвон оролдай туюлган олисдаги булутга їаради.

      – Їани энди одамлар мана шу оролда туришса, – деди у.

      Женни хаёлан єша ерда бєлиб, іаво сєїмоїларида енгил чопиб борарди.

      – Їара, асалари, – деди Жорж ён томондан учиб єтаётган асаларини кєрсатиб.

      – Іа, – деб