Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Эркин Рахмонов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
танноз қиз сўзларини қуйидаги икки маънода тушунади:

      олма йўқ, анори бор;

      олма йўқ, нари бор!

      Иккинчи навида шоир бир байтда икки сўзни ийҳом кўрсаткичи қилиб олади. Бу ҳам икки хил бўлади:

      а) санъаткор байтнинг ҳар бир мисрасида биттадан сўзни икки маънода қўллайди:

      Тун кеча ҳусни талъатидин тонгға қолди ой,

      Туш бўлса кун юзига нишон заволидур.58

      Байтдаги “тонг” сўзи “эрталаб, тонг” ва “лол, ҳайрат” маъноларида ийҳом ҳосил қилганидек. “туш” сўзи “туш пайти” ва “рўпара, юзма-юз” маъноларида ийҳом кўрсаткичига айлантирилган.

      Айни шу ҳолатни Ҳофиз Хоразмий киши исми ва тахаллусининг луғавий маъноларига суяниб юзага чиқаришга муваффақ бўладики, бу ўзбек Ҳофизининг йирик шоирона қудрати намойишидир:

      Мақомим оқибат Маҳмуд бўлғай,

      Агар тесангки, Ҳофиздур Аёзим.59

      Муаллиф “Маҳмуд” сўзида машҳур Султон Маҳмуд Ғазнавийни ва “юксак, мақталган” маъноларини қўллаган; “Ҳофиз”да эса, ўзини, яъни Ҳофиз тахаллусли шоирни ва “Қуръон”ни ёд билувчи маъноларида ишлатган.

      б) бир байтда икки сўзни ёнма-ён қўллаб, ҳар иккисини икки маънода талқин қилади. Бу ёндош сўзлар кўпинча грамматик алоқада ҳам бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин.

      Мавлоно Лутфийдан:

      Ўлсам демангиз кўзигаким, қўрқмагай ул,

      Чун ваҳми ажал мардуми беморда бўлғай.60

      Байтдаги “мардуми бемор” икки маъноли бўлиб, буни “касал киши” ва “хумор кўз” маъноларида идрок этиш мумкин.

      Учинчи навида шоир бир байтда учта сўзни ийҳом кўрсаткичи тарзида келтира олади. Мавлоно Лутфий қуйидаги байтда “Ҳижоз”, “Мақом”, “Ироқ” сўзларини икки маънода қўллаган: “Ҳижоз” – куй номи ва вилоят номи; “мақом” – жой, маскан ва мусиқадаги “мақом”; “Ироқ” – мамлакат номи ва “йироқ”:

      Лутфий, Ҳирида қолмади шеърингга муштари,

      Азми Ҳижоз қилки, мақоминг Ироқ эмиш. (Лутфий, 63-бет).

      Тўртинчи навида ижодкор бир иккиликда тўртта сўзни икки маъноли қилиб қўллайди. Юқорида Алишер Навоий ижодидан келтирилган байт шу нав учун яхши мисолдир (“қўй”, “рангин”, “сўрсам”, “ол” сўзлари ийҳом кўрсаткичи бўлиб келган эди).

      Бешинчи навида санъаткор бир байтда бешта сўзни ийҳом кўрсаткичи қилиб келтиради. Эркин Воҳидов ижодидан:

      Қилғай эрмиш мутриби ишқ ўз мақомини Ироқ,

      Шул сабаб оҳанги ушшоқ гиряю афғон эмиш.61

      Байтнинг иккинчи мазмунини идрок этиш учун тиниш белгилар ва чизиқдан фойдаланамиз:

      Қилғай эрмиш мутриби ишқ ўз

      Шул сабаб оҳанги ” эмиш.

      Матн мазмунига теранроқ ёндашилса, “оҳанг” сўзининг ҳам икки маъноли эканлигини билиш мумкин (куй ва бажармоқ, бошламоқ).

      Ийҳом санъати матнда баъзан бошқа бадиий санъатлар билан қоришиқ ҳолда ҳам келади. Бу жиҳатдан бошқа санъатлар аралашган ийҳомларни


<p>58</p>

Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ. ном. АСН, 1987, 91-бет.

<p>59</p>

Ҳаёт васфи, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1988, 120-бет.

<p>60</p>

Лутфий, Сенсан севарим, Ўша нашр., 1987, 238-бет.

<p>61</p>

Эркин Воҳидов, Сайланма, 1-жилд, Ишқ савдоси, “Шарқ”, 2000, 187-бет.