Анъанавийликнинг яшовчанлигига тан бермоқ керак. Бизнинг юзаки кузатишимизча, ўттиздан ортиқ мумтоз шоирларимиз “сўрмоқ” сўзидан ийҳом кўрсаткичи сифатида минг йил давомида қайта-қайта фойдаланаверишган. Сўз қуруқ бўлмаслиги учун XIV-XX асрлар давомидаги ушбу сўз асосидаги ийҳом намуналари билан қисман танишишга жазм этамиз: қайд этиш лозимки, бир муаллиф ижодида бу ийҳомдан такрор-такрор фойдаланиш ҳоллари ҳам бор (хусусан Лутфий ва Огаҳий ижодларида).
Атойи: Лаълидин бағринг қонин ҳар дам Атойи сўрмаким,
Чун арумас ҳар нечаким, ювсалар қон бирла қон.24
Ҳофиз Хоразмий: Бир сўрсам эрди тор оғзинким, сучи эрур,
Жон бўлғай эрди воқифи асрор бу кеча.25
Гадоий: Сўрайин дедим лабингдинким: “Ноғу тўктунг қоним?”
Ғамзанг айтур: “Сўрса бўлмас, андин эрур чун сағир”.26
Лутфий: Сўрдум лабингдин: “Юз бало жонимға солғон санмусан?”
Секради олингда қошинг, яъни: “Ул иш қилғучи ман!”27
Навоий: Бовужудиким адам бўлдум ғамидин қайғуруб,
Ҳеч оғзининг сўроғин лаълидин топмон сўруб.28
Бобур: Лабинг бағримни қон қилди, кўзумдин қон равон қилид,
Нега ҳолим ёмон қилди, мен ондин бир сўрорим бор.29
Огаҳий: Мени бемор ўлар ҳолатға етканда ики лаълин,
Сўруб билдим аларнинг бири шаккар, бири кавсардур.30
Фурқат: Лабинг ширинлигидин нуктае пинҳон эди, сўрдум,
Табассум қилдингу бу сирни изҳор айладинг, қўйдинг.31
Ушбу анъанавий ийҳом кўрсаткичи Мавлоно Лутфийга шу даражада ёққанки, ўнга яқин байтларда бу ийҳомни такрорлашни шундай буюк шоир маъқул топган:
Шакардур ул оғиз ё писта, билмон,
Дудоғингдин эмастур айб сўрмоқ.32
Ёки:
Ақиқингни сўрайин десам, айтур:
“Ямон андишалиқни фикрина боқ!” (Лутфий, 114).
Сезиляптики, бир ғазалнинг ўзида икки маротаба мазкур ийҳомга мурожаат этилган. Шунингдек:
Хаста кўнглумға шифо эрди лабинг бир сўрмоғи,
Бир ани сўрдурмадинг, эй ирни уннобим манинг. (Лутфий, 130).
Ушбу байтдаги санъаткорона усулнинг диққатга сазовор нуқтаси шундаки, шоир олдинги намуналарда бир ғазалнинг икки байтида “сўрмоқ” сўзидан ийҳом кузатган бўлса, бу ерда – бир байтнинг ўзида икки маротаба “сўрмоқ” сўзидан ийҳом санъати ярата олган. Бу ҳодисага қизиққанлар, ушбу “сўрмоқ” сўзи билан яратилган ийҳом намуналарини Мавлоно Лутфийнинг “Сенсан севарим” тўпламининг 138, 148, 156, 161, 174, 175, 198, 224, 261, 305-бетларидан бошқа мисолларни ўқиб олишлари мумкин…
Замонавий адабий анъаналарга кўра, бир сўздан шоир ийҳом яратса-ю, ундан