Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Салом Муҳаммад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5990-9-3
Скачать книгу
турибди. Шифокорлару раҳбарлар жиддийроқ ҳаракат қилмайдилар, уларда масъулият, инсон тақдирига куйиниш йўқолиб бораётгандай. Тўғри, пулдор одамларнинг аёллари, фарзандлари, нима учундир, ҳеч талафот кўрмайдилар…

      Роҳила шуларни ўйлай-ўйлай мудраб кетди. Қизиқ, бир неча сония ичида устма-уст туш кўриб, чўчиб уйғонди. Бирисида онаси унинг ёнидан хўмрайиб, саво-лига жавоб қайтармай, индамай ўтиб кетди. Орқасидан Ҳилола сочлари тўзғиганча чопиб бораётганмиш. Роҳила чақирса ҳам қиё боқмабди, “Ҳилола, онамни чақир, мени эшитмадилар”, деса ҳам парво қилмабди. Яна бир тушида сувда оққан жиянини қутқазмоқчи бўлиб, Ҳилола ўзини каналга отибди. Сув ичида у қиқир-қиқир кулармиш…

      – Онажон, нимага тушимга бу тарзда кирдиз? – шивирлади Роҳила. – Нимадан хафасиз? – ногоҳ онасининг ортидан чопиб бораётган синглисини эсладию бутун вужудига муздай тер кўпчиб чиқди. – Онажон, нимага Ҳилолани эргаштирдиз? Унга нима бўлди? Тоби қочдими? Бир ҳафта аввал келганида аҳволи яхшийди-ку? Карамгул билан муроса қилганини айтувди…

      Шу пайт “Тез ёрдам”да тўлғоқ тутаётган яна бир аёлни олиб келишди. Роҳила ўша томон чопқиллади.

* * *

      Нуриддин курсига оҳиста ўтириб, тортмадаги қоғозу қўлёзмаларни титкилашга киришди. У олдинги ишига уч ойча аввал қайтган, шунда ҳам ярим маош эвазига ишлашга рози бўлган. Берилган муддат тугаган, аммо мўлжалдаги йирик илмий иш – докторлик ишини ҳали тамомламаган эди. Онасининг вафоти, қаттиқ изтироблар, юрак атрофидаги ҳар хил етишмовчиликлару оғриқлар бунга таъсир этган бўлиши мумкин. Кейин… мамлакатда бошланиб кетган жонланишлар ҳам уни беихтиёр ўз домига тортган, “Аҳиллик” халқ ҳаракати иштирокчисига айлантирган эди. Ҳатто, “Ўзбек тилига давлат тили бериш”, эркин матбуот каби қатор, муҳим шиорларни кўтарган йирик намойишнинг олдинги сафларида борди. Намойишчилар жиддий тўсиқларга дуч келдилар, айримлари калтакландилар, Нуриддин эса улар назаридан қочиб қолди. Лекин қаердадир қора рўйхатга тушганини ҳам аниқ ҳис этди. Ундан-да қалтисроғи комфирқанинг Масковда ўтган ўн тўққизинчи конференсияси охирида юз бердики, бу ҳолат Нуриддинни ҳам ларзага солди.

      Бутун мамлакатда ошкоралик, демократия энг юқори даражага етган, хоҳлаган киши ўзи истаган фикрни очиқчасига айтаверар, матбуот саҳифаларида ошкора ёзаверарди. Ҳеч кутилмаганда россияликлар етакчиси Борис Елсин, кўплаб ижодкор зиёлилару олимлар комфирқадан воз кечдилар, фирқа гувоҳномаларини улоқтирдилар. Ўзбекистонда ҳам шундай дадил, жасур кишилар ҳам кўзга ташланди, улар ҳеч иккиланмай фирқа ҳужжатларини митинг пайти ҳавога итқитдилар.

      Нуриддин эса сал бошқачароқ йўл тутди. Уйда ўтириб, илмгоҳ фирқа ташкилотининг раҳбари номига икки саҳифали ариза ёзди-да, йўлга тушди. Раҳбар уни авваллардагидай очиқ чеҳра билан қабул қилди, аризани индамай ўқиб чиқди. Сўнг бошини қуйи солганча бир дам сукут сақлади.

      – Ҳа, тўғри, – деди у ниҳоят, хўрсиниб олгач, – биз бу конференсиядан кўп нарсалар кутган эдик. Ҳа, Оролни