Отаси ва акаси Боситни қуртдаккина савалашиб, оёқ-қўлларини кир ёядиган ип билан чандиб ташлашди.
– Кўрнамак! – сўкиниб, ҳансирарди отаси. – Манга қўл кўтардинг-а. Шу кетишингда итдай ўлиб кетасан!
Ҳилола кўзини очганда каравотда ётар, биқинида қайнанаси кўз ёши тўкар, эри нарироқда, ерда ёйилган кўрпачада қўл-оёқлари боғлиқ ҳолда чўзилиб ётарди.
– Вой, нима бўлди? – у шошилиб ўрнидан турдию эрига яқинлашди. – Сизни нимага боғлашди?
– Отага қўл кўтарганнинг ҳоли шундай бўлади, қизим, – деди йиғи аралаш қайнанаси. Босит индамади, ғижиниб, тескари қаради. Ҳилола қайнанасига ишонмагандай, эрига саволчан кўз қадади: “Отангга қўл кўтардингми? Шу ростми?”
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.