Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Биографии и Мемуары
Год издания: 2013
isbn:
Скачать книгу
хонадонида ҳар доим меҳмондорчилик ва зиёфат тинмас, теварак-атрофдаги энг хос кишиларнинг қадами аримас, ёшу кексалар уни ҳурмат қилиш билан бирга хон авлодидан деб эъзозлашар эди. Олтинбешикхонни вояга еткурган бу оила, минглар уруғининг (ўзбекия) энг нуфузли хонадони ҳисобланар, барча уруғ, ҳатто бошқа уруғлар ҳам уларга ҳавас қилиб ҳурмат билан қарар эдилар. Уларнинг насллари аксарият эркаклар бўлиб, бошқа нуфузли оилалардан келин олишар, бири-биридан гўзал, паҳлавон йигитлар улғайиб етишар, улар мавқеи жиҳатидан ҳам йирик хонадон бўлиб, теварак-атрофларда бир-бирини қўллайдиган хешу ақраболар беҳисоб, иқтисодий ва жисмоний бақувват бу хонадон билан рақобатлашадиган куч яқин атрофда топилмас эди.

      Тарғова, Чанкат қишлоқлари тўқайзорлар билан туташиб кетган, тўқай ичи парранда-ю даррандаларга бой, қуён-тулкилар югуришиб юришар, қирғовуллар патирлашиб учишар, онда-сонда бўри ва қоплон каби йиртқичлар ҳам учраб турар, ҳатто ёввойи тўнғиз ва йўлбарслар ҳам бор эди.

      Шомастбийнинг энг севимли машғулотларидан бири овга чиқиш бўлиб, тўнғич ўғли Шоҳруҳбий доимий ҳамроҳи эди.

      – Шоҳруҳ, мен билан овга чиқасанми? – деди Шомастбий ўғлига меҳр билан тикилиб.

      – Албатта дадажон, ов қилишни жуда хуш кўраман, – деди Шоҳруҳ қувончи ичига сиғмай. – Қачон борамиз?

      – Эртага тонг чоғи.

      Овнинг жуда гаштли бўлишига ишонган ота-бола бир неча машҳур овчилар қуршовида тўқайзорга кириб келишди.

      – Қулоғингда бўлсин ўғлим, овчи жасур бўлиш билан бирга жуда зийрак ва сезгир бўлмоғи лозим. Ҳеч қандай ҳолатда шошилиб қолмагин, чаққонлик билан шошқалоқлик бошқа-бошқа хусусиятлардир.

      – Буни эсимдан чиқармайман, ота.

      – Яхши, ҳар доим гапимга қалбинг билан қулоқ соласан, бу хусусиятинг улуғлик аломати. Сени келажакда катта ишлар кутмоқда.

      – Ишончингиз учун раҳмат.

      – Жуда ҳам ичкарилаб кетманглар, йўлбарслар ҳам борлигини эсдан чиқарма.

      – Мен йўлбарс билан бир неча бор тўқнаш келганман.

      – Йўлбарс йиртқичлар ичида жуда мард ҳисобланади, у одамларга бесабаб ҳужум қилмайди, лекин ёввойи тўнғиз ўта хавфли маҳлуқ, орқа-олдига қарамай ҳужум қилади, унча-мунча зарба билан нобуд ҳам қилиб бўлмайди.

      – Ота бизга рухсат берасизми?

      – Майли ўғлим борақол, Шомансур доим ёнингда бўлсин.

      – Сизлар қайси томонга борасизлар?

      – Биз чапга, сизлар ўнгга. Раҳимқул шу ерда қолиб тушлик тайёрлайди. Учрашув жойимиз ҳам шу ерда бўлади.

      – Мен сизга қирғовул олиб келаман.

      – Худо омадларингни берсин, овларинг бароридан келсин.

      Шоҳруҳбий дўсти Шомансур билан тўқай ичкарисига от солдириб кетдилар. Тўқайнинг ҳайвонот олами ранг-баранг бўлиб, жуда ҳам бой эди. Баҳайбат дарахтлар орасидан ёввойи қуёнлар югуриб чиқишар, ҳар хил қушлар париллаб чиқиб ўзларини панага олардилар. Аҳён-аҳёнда ҳуркович жайронлар ҳам учраб, қуюндек югуришиб бир лаҳзада кўздан ғойиб бўлардилар. Қувончини