ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Чингиз Абдуллаев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
номини айтинг, буюртма берамиз, тушликни шу ерга келтиришади. Ўйлашимча, жаноб Шариповдек бадавлат кишинин Москвадаги ҳар қандай зўр ресторанда тушлик қилишга ҳаққи бор.

      –Шошманглар, – хўмрайди Ринат.– Айтган миллионларни қаёқдан оласизлар? Менга қарзга бераяпсизларми? Кейин қайтариб тўлайманми?

      –Мутлақо. Бу- расмийлаштириш учун ҳеч қанақа ҳужжат талаб қилинмайдиган, Франция банкларидан бирининг ячейкасида сақланаётган. пулингизнинг бир қисми, холос. Уни бемалол олиш ёки бошқа ҳисоб рақамига ўтказиш ўзингизнинг ихтиёрингизда.

      – Амаким шунча миқдордаги маблағни нақд пул ҳолида сақлаганми? – ажабланди Ринат.

      – Фақат, беш миллон евро нақд пул тарзида сақланган. Қолгани эса чеклар ва ҳисоб рақамларига жойланган. Бояги нақд пулнинг ҳисоб рақами эса ячейка эгаси номига ёзилган. Бу пул амакингиз учун арзимас нарса ҳисобланган. Ахир, қарийиб уч миллиард доллари бор одам учун, ўттиз миллион доллар бойлигининг атиги бир фоизи бўлади-да. Шундай эмасми?

      Ринат унинг гапини маъқуллаб калласини ирғаркан, боши ғувиллаб кетаётганини сезди. Ҳамма нарса мутлақо кутилмаганда рўй бераётган эди. Яна йўтал тутди.

      –Балки, йўталингизни босиш учун конъяк ичарсиз? –таклиф қилди Плавник

      –Майли, – Ренатнинг овози эшитилар-эшитилмас чиқарди.

      –Менга ҳам қуйинг,– илтимос қилди Дима

      –Жаноб Сизов сизнинг юристингиз бўладиларми? –сўради Леклерк.

      – Йўқ. Ҳа. Вой, Худойим нималар деяпман, ўзи? У… у менинг маслаҳатчим бўлади, – Диманинг ўзига тикилиб турганини сезиб, Ринат ғўлдиради.

      Плавник қўнғироқ қилгач, бир дақиқа ўтар-ўтмас котибаси патнис кўтариб кирди. Келтирилган ичимлик қимматбаҳо француз коньяги эди. Ринат бунақа шишаларни ҳозиргача фақат киноларда кўрганди. У қадаҳни сипқорди. Умрида бунақасини татиб ҳам кўрмаганди.

      –Паспортингиз ёнингиздами?– суриштирди Леклерк.

      –Ҳар доим ўзим билан олиб юраман, –Ринат чўнтагидан паспортини чиқарди.

      Унинг ярим татар қони соҳиби сифатида гоҳида ҳужжат кўрсатишни талаб қиладиган милиционерлар билан тўқнашиб туришини французлар билиш шарт эмас. Зеро, у шу важда кўпдан бери Россия фуқароси бўлса-да, Москвада рўйхатда турса-да, СССР журналистлар уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси билан биргаликда паспортини ёнида олиб юришни маъқул кўрарди. У паспортини чиқарар экан, бирдан Лиза эсига тушди.

      –Айтгандай, бир нарсани аниқлаб олсам бўладими? –деди у шу заҳоти Плавникка қараб.– Мобода мерос менга теккудек бўлса, қонунга кўра уни собиқ хотиним билан бўлишишим шартми? Ёки барча пуллар менга ўтадими?

      –Расман ажрашганмисизлар? –суриштирди Плавник.

      –Аллақачон. Эски уйимдан рўйхатдан чиқмаган бўлсам-да, кўпдан бўлак-бўлак яшаймиз.

      – У ҳолда барча мерос сизга ўтади ва бўлиниши мумкин эмас. Чунки, сиз уни ажрашишгандан кейин олаяпсиз. Қолаверса, бу биргаликда ишлаб топилган мулкка кирмайди. Модомики, ўша ерда яшамаётган, хотинингиз билан биргаликда рўзғор юритмаётган экансиз, қаерда рўйхатда туришингизнинг