ЖЕННИ ГЕРХАРДТ. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
Ажойиб кєзлари ниіоятда тиниї, ранги іам жойида, оппої тишлари бир текисда эди. Бунинг устига, аїлли, сезгир ва жуда кузатувчан эди. У фаїат тарбия ва єзининг тобелиги, бировга їарамлигини сезадиган одамга етишмайдиган дадилликка муітож эди. Бировларнинг нарсаларини ювиш, єшаларни элтиб бериш ва озни аъло кєриш зарурати їизнинг їєл-оёўини боўлаб їєйганди.

      Женни эндиликда меімонхонага іафтада икки марта келиб турарди. Сенатор унга яхши ва ширин муомала їилар, Женни іам яхши гапини аямасди. Брэндер Женнига, ука ва сингилларига кичикрої совўа бериб турар, доимо бемалол ва самимий гаплашарди, шу боисдан пировардида жуда яїин бєлиб їолишди, їиз сенаторни катта одам эмас, балки олижаноб дєст єрнида кєра бошлади. Бир куни Брэндер Женнидан єїишга майлингиз їалай, деб сєраб їолди. У їиз яхши мактаб кєрса янада очилиб кетади, деган нарсани хаёлидан єтказганди. Ниіоят, бир куни кечїурун у Женнини ёнига чаїирди:

      – Буёїїа келинг-чи, яїинрої, Женни.

      Їиз яїин келганида Брэндер бирдан їєлидан ушлади.

      – Їани Женни, – деди сенатор їизнинг кєзларига хушчаїчаї ва синовчан тикилиб, – мен іаїимда їанаїа фикрдасиз?

      – Билмайман, – деди Женни уялганидан кєзини четга олиб їочиб, – нимага сєраяпсиз?

      – Йєї, биласиз, – эътироз билдирди сенатор. – Мен іаїимда їандайдир фикрингиз бор. Єшанинг їанаїалигини айтинг.

      – Іеч їанаїа фикрим йєї, – їиз соддадиллик билан жавоб їилди.

      – Унаїамас, бор, – такрорлади сенатор. Їизнинг жавоб беришдан ошкора бєйин товлаётгани сенаторни завїлантирар ва їизиїишини оширарди. – Мен іаїимда бирор нарсани єйлашингиз керак-ку, ахир. Хєш, єша нима?

      – Сизга ёїаманми-йєїми, деб сєраяпсиз, шундайми? – Женни келишган сенаторни янада улуўвор кєрсатиб турган ої оралаган їалин сочлари тепасидан боїаркан, очиїчасига сєраб їєя їолди.

      – Іа, – жавоб їилди сенатор бироз бєшашиб.

      Женни ноз-карашмани эплолмасди.

      – Іа, менга ёїасиз, албатта, – деди Женни чиройли жилмайиб.

      – Мен іаїимда бундан бошїа бирор нарсани єйламаганмисиз?

      – Менимча, сиз жуда сахий одамсиз, – жавоб їилди Женни баттар тортиниб. У їєлини сенатор іалиям ушлаб турганини эндигина сезганди.

      – Іаммаси шуми? – сєради сенатор.

      – Бу камми іали? – Женни шундай деркан киприклари титраб кетди.

      Сенатор Женнига тикилди, шунда їиз іам хушчаїчаї, дєстона, тикка боїїан эди, уни чуїур іаяжон босди. У їизнинг чеірасини унсиз єрганарди. Їиз эса, бу синовчан нигоінинг замирида нима ётганига унчалар тушунмаса іам, четга єгирилиб, їунишди.

      – Хєш, менимча сиз ажойиб їизсиз, – деди сенатор пировардида. – Айтинг-чи, мен сизга ёїимтой одам бєлиб туюлмаяпманми?

      – Туюляпсиз, – Женни тутилмай жавоб берди.

      Сенатор кресло суянчиўига єзини ташлаб, бу гап жуда їизиї чиїїанидан кулиб юборди. Женни іам сенаторга їизиїиш билан їараркан, жилмайди.

      – Нимага куляпсиз? – сєради Женни.

      – Гапингизга-да. Кулишим керак бєлмасаям куляпман. Сиз мени зиўирча іам