МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
суҳбатлар тўхтади. Қурбонали ҳамон уйимизга келар об-ҳаво ҳақида, хўжалик ишлари тўғрисида гапирарди, ўртага жимлик чўкканда тўғри келган мавзуда сўзларди, лекин ёш аёл борасида миқ этмасди.

      – Сен ўйлаб юрган ёш аёлингга уйландинг, шекилли, – деб сўради бир куни отам.

      – Нималар деяпсан, Ҳамзат. Мен шундай ўйлаб юрган эканман, аёл эса умуман бошқача ўйлаган экан. Энди мен ёш бева топаман деб, бутун Доғистонни айланиб чиқсам керак.

      Шундан кейин Қурбонали узоқ вақт кўринмади. Овулма-овул юриб ўзига ёш бева излагани кетди, шекилли. Бу вақтда почтани ўғли тарқатди. Ниҳоят, иши юришмайдиган ҳамиша бўйдоқ ёнимизга келди. Биз ундан ҳол-аҳвол сўрадик:

      – Ишларинг қалай? Йўлинг равон, манзилинг яқин бўлдими?

      – Эҳтимол йўлим равон бўларди, аммо ҳамма ёқни Далағолов дегани расво қилишга улгурибди.

      – Қандай қилиб?

      – Жуда оддий мен қаёққа бориб дардимни айтмай, жавоб бир хил бўлди: «Кечикдинг, оғайни. Бу иш бўйича Далағолов келиб кетганди».

      Дарбиш Далағолов аварлардан чиққан донжуан эди. У 1938 йилда йигирма саккизинчи марта уйланганди.

      Почтачи Қурбоналининг бу гапи одамлар ўртасида бир зумда тарқалди ва бутун Доғистонда шундай ибора пайдо бўлди: «Бу иш бўйича Далағолов келиб кетганди».

      Энди битта тентак тўғрисидаги воқеа. Маълумки, ҳар бир овулда битта тентак бўлади. Бу бир ҳисобдан яхши. Агар овулда тентаклар кўп бўлса, бу ёмон. Агар тентак бўлмаса нимадир камдай туюлади. Тентаклар ҳам бир-бирини танийди ва бир-бириникига меҳмонга бориб туришади. Хунзах овулидаги тентак уйига Гортакол овулидаги тентак меҳмонга келибди.

      – Тентакка, салом бердик.

      – Тентакка, алик олдик.

      Кейин меҳмондорчилик таомилига амал қилинган. Печка ёнига ўтиришган, ейишган, ичишган. Учинчи куни гортаколлик меҳмон уйига қайтмоқчи бўлган. Мезбон тентак меҳмондорчилик таомилига кўра ҳурмат билан кузатган: совға берган, овулнинг чеккасигача бирга борган. Тентаклар қучоқлашиб хайрлашган.

      Меҳмондорчилик таомили тўлиқ бажарилди. Собиқ меҳмон овули томон қадам ташлаши билан унга нисбатан истаган муомалани қилиш мумкин, чунки у энди меҳмонинг эмас. Хунзахлик тентак гортаколлик тентакка бир сакрашда етиб олиб, қулочкашлаб туширган.

      – Нега мени уряпсан, тентак?

      – Менинг уйимга меҳмонга келма. Билмайсанми, битта овулга битта тентак етади.

      Баъзан шу воқеани эсласам, хаёлимга беихтиёр шундай фикр келади: эҳтимол, битта овулга битта доно етади.

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Бадавлат хон бир камбағалдан сўради:

      – Ўрдакнинг қайси жойидаги гўшти ширин бўлади? Агар тўғри маслаҳат берсанг, совға бераман. Агар нотўғри маслаҳат берсанг, қамчилайман.

      – Орқаси, – ўйлаб ўтирмай жавоб берди камбағал.

      Ўрдак гўштини пиширишни буюрди. Хон татиб кўрди, гўшт ёқди, камбағалга совға берди. У иккинчи камбағалдан сўради:

      – Буқа гўштининг қайси жойи ширин бўлади?

      Иккинчи камбағал ҳам совға илинжида биринчи