Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Алишер Ибодинов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6611-1-0
Скачать книгу
эди. Гоҳи-гоҳида ҳар иккисининг лашкарлари мамлакатининг турли депараларида тўқнашиб ҳам туришарди. Халқ оғзидаги бир қозонга икки қўчқор бошининг сиғмаслиги ҳақидаги мақол асл ҳақиқат экан. Зеро, ягона мамлакатда икки нафар тахт даъвогари ўзаро ёвлашиб турса, бу энг аввало ўша юрт фуқароларининг шўри. Охир-оқибат бу талашув-тортишувлардан безган беку бийлар ҳам икковидан бирини йўқотиш пайига тушадилар. Улар тузган режа кўп ўтмай амалга ошади. Эрдонабий ҳузурида катта обрў эгаси бўлган Эрназар итбош деган бир мингбоши Абдураҳмонбек ҳузурига бориб, уни Эрдона билан ярашишга кўндиради. Итбошнинг макрига учган Абдураҳмонбек Қўқонга келади. Аввалига шаҳзодани муносиб кутиб олиб, унга ҳурмат кўрсатган Эрдонабий кўп ўтмай яширинча ҳақиқий ворисни қатл эттиради. Абдураҳмонбекдан уч ўғил – Норбўтабий, Шоҳрухбий ва Ҳожибийлар қолишади. Норбўтабий таг зоти Шаҳри-сабз беклари қизи бўлмиш Ойжон ойимдан кўрилган фарзанд бўлиб, юқорида айтилганидек, Ойжон ойим-нинг аждодлари улуғ Темур зурриётларига тақалиши ҳам бор гап эди. Шоҳрухбий билан Ҳожибий эса Абдураҳмонбекнинг бошқа хотинидан туғилган ўғиллари эди.

      Турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг, ўғли тақдиридан хавотирланган Ойжон ойим фарзандини олиб Шаҳрисабзга – қариндошлари ҳузурига кетиб юборади. Норбўтабий ўша ерда улғайиб камол топади. Милодий 1778 йилга келиб Эрдонабий оламдан ўтади. Бу бийдан сўнг беш нафар қиз қолиб, унинг ўғил фарзанди йўқ эди. Натижада Қўқон зодагонлари бийлар авлодидан бўлмиш Сулаймон исмли кишини шоша-пиша тахтга ўтқазишади. Аммо бу бечора бий бор-йўғи уч ойгина юрт сўрайди, холос. Қўқон шаҳри атрофидаги беҳиштмисол боғда ғуломлар ва канизалар ила айш-ишрат қилиб ётган Сулаймонбийни ярим тунда кимдир сўйиб кетади… Шу орада тарафдорлари Норбўтабийни зудлик билан Шаҳрисабздан келтириб, Қўқон ҳукмдори этиб тайинлайдилар. Албатта, бунда Норбўтабийнинг насл-насаби улуғлигига алоҳида эътибор қаратилади. Ўша пайтда Фарғонада яшаб турган Шоҳрухбий ва Ҳожибийларга эса тахт насб этмайди. Аммо ҳар икки аламзада бий буни кўнгилларига тугиб қўйишган эди…

      Таҳсинга сазоворки, тарихчилар тан олганларидек, Норбўтабий ўгай укаларига бағрикенглик кўрсатди, меҳр-шафқат, саховатини аямади. Ҳар иккисига ҳам катта амалу унвонлар тақдим этди. Таъкидлаш лозимки, Норбўтабий даврида Қўқон мамлакати кенгайди, ҳарбий ва сиёсий, иқтисодий жиҳатданмустаҳкамланди.

      Норбўтабий оламдан ўтгач, отаси ҳокимиятини олган Олимбий ҳукмронликни тахт пойини ўз қариндошлари қони билан бўяшдан бошлади. Унинг буйруғига мувофиқ амакилари Шоҳрухбий ва Ҳожибийлар қатл этилади. Афтидан бу бийлар хаёлида мамлакатга эгалик хусусида ножоиз мақсадлар борлиги ҳақида кимлардир ёш Олимбийни ишонтиришга муваффақ бўлган чоғи…

      Ҳожибийдан уч фарзанд – Улуғбек, Шерали ва Бекболабеклар қолишади. Улуғбек билан Шер-али бир онадан бўлиб, уларнинг волидалари Чотқол қирғизларидан эди. Оталарини Олимбий ўлдиргач, қирғиз бека ўғиллари