Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Алишер Ибодинов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6611-1-0
Скачать книгу
экан. У темирдек чангал билан йиртқич бўғзини шундай кучли сиқадики, йўлбарс ўзига кела олмай, бўғилиб ўлади. Мулозимлар йўлбарснинг тамом бўлганини сезиб бийга “Ҳазратим, қўяверсинлар, йўлбарс адо бўлди. Оллоҳ қудратингизни бундан-да улуғ этсин” дейишса ҳам у киши ҳайвон бўғзини анчагача бўшатмаганлар…

      Турк ҳожиси билан ҳазора бир-бирларига маъноли қараб олишди. Худоёрхон айтиб берган бу воқеа тарихчиларнинг шоҳидлик беришича, Қўқон ҳукмдори Шоҳрухбий милодий 1740 йилларда Наманганга қўшин тортиб борган кезлари рўй берган. Бу ҳақда тарихчи Ҳакимхон тўранинг “Мунтаҳабут-таворих”, В. Наливкиннинг “Краткая история Какандского ханство” китоблари, бошқа тарихчилар асарларида ҳам ҳикоя қилинади. Кези келганда шуни айтиш керакки, Фарғона водийсида, ХХ асрнинг йигирманчи йилларига қадар ҳам йўлбарслар учрар эди. Руслар истилосидан илгариги даврларда эса Сирдарё атрофидаги бепоён тўқайзорларда юзлаб машҳур Турон йўлбарслари яшаган. Қуён, тулки, тўнғиз ва бошқа жонзотларни еб юрган бу йиртқичларни одамлар тўқайзор подшоси деб аташарди. Қўқон хонлари кўпинча йўлбарс ови ташкил қилишар, бу кучли жонзотни овлаган одам катта шарафга муяссар этиларди. Хонлардан, айниқса, Амир Умархоннинг йўлбарс овига жуда ишқибоз бўлгани маълум. Оддий овчилар эса йўлбарсни ёғи ва териси учун овлашган. Чунки йўлбарс ёғини шифобахш дори ҳисоблашар, бой-бадавлат одамлар эса йўлбарс терисини эгарга ёки этик-маҳси ичига қоплатардилар.

      Шу куни ов унча бароридан келмаса ҳам Худоёрхон хушнуд бир кайфиятда ҳонақага қайтди. Ҳазорага инъом бериб, бу ердаги одам ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликни тайинлаб, уйига жўнатишди. Овланган илвасин гўштини Юсуф афанди ошга босди. Хон иккиси ярим тунгача суҳбатлашиб ўтиришди.

      Бироқ эрталаб хон ҳужрасига саломга кирган ҳожи Худоёрхоннинг нохушроқ ҳолатини сезибажабланди.

      – Ёмон туш кўрибман, ҳожи, – деди хон унга юзланиб, – ёмон туш…

      – Тақсир, яхшиликка йўйсинлар…

      – Тушимда энг суюкли ўғлим Ўрмонбек бўйнида сиртмоқ, ортимдан чопиб келаётган эмиш. Кимсасиз саҳро, мен отга қамчи уриб кетяпман. “Ҳазратим, тўхтанг! Бизга раҳм қилинг, воз кечманг” дея фарёд уради шаҳзода, – чуқур хўрсинди Худоёрхон, – “бизни кофир қўлида қолдирманг” дейди… Мен эса жадал кетавердим. Ўрмонбек қайноқ қумларга йиқилганича бўзлаб қолди…

      – Бу энди яқинда дийдор кўришишга ишорат бўлса ажаб эмас, – дея таъбир айтишга тушди ҳожи. – Зеро, шаҳзода сизнинг, сиз эса у кишининг дийдорига муштоқсизлар. Иншооллоҳ, учрашув муяссар бўлғай…

      – Иншооллоҳ, ҳожи афандим, айтганингиз келсин, – дея синиқ товуш билан сўзлади Худоёрхон, – аммо шаҳзоданинг бўйнидаги сиртмоқ нимани билдиради? Шу ҳолдан кўнгил жуда ғаш бўлди. Сизга айтувдим-ку, ўғилларим орасида энг қобилиятлиси, ақл-ҳушли, тахтга муносиби ҳам айнан шу шаҳзода. Ўрмонбекни жонимдан ортиқ кўраман. Уни валиаҳд этиб тайинламоқчийдим…

      Юсуф афанди хонга яна бир-икки оғиз таскин берди-да, чойга уннади. Дархақиқат, Худоёрхон ўзининг бу суюкли