Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Алишер Ибодинов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6611-1-0
Скачать книгу
узилса, муаммо келиб чиқади.

      Тарих саҳифаларида гўзал хотира бўлиб қолиб кетган Андалузияга қайтамиз. Бу ерда юз берган таназзулнинг сабаби нимада эди? Исмоилбек бу саволга ғоят аниқ жавоб беради: “Инсон иши, инсон тартиби ҳеч қачон боқий бўлмайди. Чунки борлик ва йўқлик, тараққиёт ва таназзул сабаблари ўз ичимизда. Талафотимизга сабаб бўлган оғу ва заҳар ҳам, жони саодатимизга сабаб бўладиган қуввайи маънавия ҳам вужудимиздадир. Тўғрилик ва нафсоният, ҳаққоният ва зулм, марҳамат ва ғаддорлик, танбаллик ва ғайрат, илмга муҳаббат ва жаҳолатга майл, мардлик ва олчоқлик, баҳодирлик ва қўрқоқлик – барчаси инсонга хос. Шундайки, ушбу ҳолларнинг қай бири ғолиб келса, жамияти башария ана шунга мувофиқ тартиби маишат қилади… Инсонлар ҳусн ахлоқли, хуш қилиқли бўлсалар, жамият ва ҳаётлари давомли бўлиб, тараққий этар, саломат ва саодатҳол бўлурлар. Акс ҳолда, ичидан чириган олмадек, бир-бир тўкилиб, инқирозга юз тутади… Уч юз йил камоли шуҳрат ва ном ила салтанат қилиб, Андалуз давлати охир-оқибат бошқа йўлга юз тутди. Афкорлар, одатлар ва ҳиссиётлар ўзгара бошлади. Туғён, танбаллик, қайғусизлик, кибр, тафриқа (бўлиниш, парчаланиш) илон оғуси каби, вужуди давлат ва миллатни чирита бошлади. “Ҳолсизланмиш дарахтда соғ мева бўлмас” деганларидай, адолатсиз қозилар, порахўр волийлар, ақли ноқис ва ғайратсиз ҳукмдорлар келиб, фитнабозлар – уламога, ширин ёлғон сўйловчилар – содиқ бандаларга, нафсоният ва манфаати шахсия – фавоиди умидияга, риёбозлик ва намо-йиш учун ўқилган номозлар амали хайрияга ва миллатпарварликка ғолиб келди. Бу заҳар икки юз йил Андалузнинг вужудини кемириб хароб қилди. Бир давлат уч-тўрт қисмга бўлиниб, бир-бирларига иддао билан уруш йўлига ўтдилар… Мусулмонлар орасида пайдо бўлган иттифоқсизлик ва фасоддан фойдаланиб, ўша пайтга қадар мағлуб ва ночор бўлиб келган Кастилия насронийларининг ҳукмдори Фердинанд Андалузиянинг ички ишларига аралашиб, ўлка инқирозини тезлаштириб юборди…”.

      Бу ва бошқа кўплаб тарихий воқеалар замирида аччиқ бир ҳақиқат бор: илмсизлик, тарқоқлик, ички низо, фитна, огоҳлик кўзларининг юмилиши барча офатларнинг доясидир. Хонликларнинг осонгина босиб олинишида ҳам, Чингиз қўшинларининг маҳаллий ҳимоячилар устидан ғолиб келишида ва ҳатто олис Андалузия фожиасида ҳам озодликнинг қўлдан кетишига сотқинлик, хоинлик, мунофиқлик сабаб бўлган. Бу иллат тарихда қолиб кетган эмас, АҚШ аскарлари Ироққа бостириб қирганларида юз берган сотқинлик мамлакатни улкан вайронага айлантирди.

      Алишер, ижодкор зиёли сифатида мана шу аччиқ ҳақиқат хусусида кўпроқ ўйлашимиз зарур, деб ўйлайман. Сиз бугун, мен ва кўпчилик мухлисларингизнинг фикрича, ижод умрингизнинг баланд чўққисидасиз. Тарихимизнинг чигал, рост-ёлғон, ҳақиқат ва уйдирма аралашиб кетган мураккаб саҳифаларини варақлаб, унинг шафқатсиз тоғларидан ошиб ўтиб, ҳаёт адолатининг ўзи кун тартибига қўяётган бош МАВЗУга етиб келдингиз. Бошқа фаол ёзувчиларимиз ҳам шу нуқтада турибдилар. Орқага қайтишнинг,