Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Салом Муҳаммад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5990-9-3
Скачать книгу
қиёфаси жонланди: негадир ранги заҳил, ўзи карахтдай. Бир марта худди шунақа ҳолатда кўрган. Бошқа маҳал тузукдай, муомаласи самимийдай. Шундай таниқли оиланинг фарзанди қорадори ичса, қанчалик даҳшат! Арақ ичиш, ҳатто ичкиликка муккадан ке-тиш, нос чекиш унчалик даҳшатли саналмайди. У кўкнори ичувчиларни кўп марталар кўрган. Улар орасида қўшни қишлоқлик қариялар ҳам бор эди. Чойхонада ўтириб олиб, чойнакда кўкнори ичишарди, ҳеч кимга халал бермай, мудраганча хаёл суришарди. Ўзларини учиб юргандай ҳис этишаркан. Улардан ҳеч ким чўчимас эди. Аммо қорадори ичувчилар, ундан игна орқали танасига юборувчилар ҳақида ҳар хил ваҳимали гаплар юради. Ойнаи жаҳонда уларнинг қилғилиқлари тўғрисида кўп кўрсатувлар намойиш этилган. Унинг, учинчи аканинг тавсияси бўйича турмушга чиққан Ҳилоланинг эри қорадори ичади… Гиёҳванд!

      – Ҳатто менгаям айтмоқчи эмасиди, – деди йиғламсираб Роҳила. – Сизга айтганимни билса, жуда хафа бўлади-да.

      – Аввало менга айтиши керак эмасидими? Нимага оғирликни ўзига олади?

      – Ўзи учрашиб, гаплашмагани учун ҳамма айбни ўз бўйнига олган.

      Заҳриддин бир оз енгил тортди, елкасидаги юк ногоҳ олиб ташланган каби ҳис этди ўзини. Шундай эсада:

      – Тўғри, ўзидан айб ўтди, учрашувни рад этди, – деди. – Лекин, бари бир менга айтмагани, бу ҳақда хабар бермагани ёмон-да, Роҳила. Қорадорига бефарқ қараб бўлмайди.

      – Ҳа-да, шундан хафаман-да. Куёвиз ҳам нима қилишни билмаёпти.

      – Уям биладими?

      – Куёвни улфатлари билан кўрган. Ўша улфатлари қорадори билан савдо қилишларини эшитган…

      – Ҳм…– Заҳриддин лабини тишлаб, бир нафас жим қотди, хаёлнинг юз бир кўчаларида кезиниб чиқди. – Чув тушганга ўхшаймиз. Боши берк кўчага кирибмиз.

      – Ҳа… – Роҳила кўзёшини артиб олди.

      – Отаси билан учрашиб, масалани кўндаланг қўяман.

      – Ота-онаси бу йўлдан қайтаролмаганлар… – даҳлизда оёқ шарпаси эшитилгач, Роҳила шивирлади. – Илтимос, янгам билмасинлар…

      16. ЧЎНТАКДАГИ ОҒУ

      Ҳилола тонгда туриб, хонани тартибга келтирди. Босит каравотда ҳеч нимани сезмай, гумгурс ётар, баъзан хирқираб, нималардир дея алаҳсирар, тун бўйи Ҳилолани қўрқитиб, ухлатмай чиққан эди. У яна уйга кеч қайтган, кўзлари бежо – ваҳимали кўриниш олган, ўзўзидан кулар, ишшаярди…

      – Яна ичдизми? – бутун вужуди тўкилиб кетадигандай, эзилиб қаради у эрига ва беихтиёр унинг тирсагидан тутиб, хонага бошлади.

      – Эр киши ичади-да. Ичмай нима қилардим? – Босит ногоҳ унга ўшқирди.

      – Ичмийман девдиз… Гапизда турмабсииз. Ёлғончи… – Ҳилола юзини тескари буриб, нозли аччиқланган бўлди. Бироқ эридан аввалгилардай арақ ҳиди эмас, қандайдир у англамаган, олдин бурни илғамаган ғалати ис сезди. Қизиқ, нима экан бу, а?

      – Қачон девдим?

      – Яқинда-я, эсиздан чиқдими?

      – Менга танбеҳ беропсанми? – шу заҳоти у чўнтагидан пичоқ олиб, Ҳилолага ўқталди. – Жа тилинг бурро-бурроми?

      Ҳилола қўрқиб, кўзлари ярқ очилди. Аммо қўрқувни сездирмасликка уриниб, фикрини равон ифодалади:

      – Йўқ, танбеҳ