Мен кимман ёки мендаги “мен”. Назар Юлдузхон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Назар Юлдузхон
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7769-5-1
Скачать книгу
Аллоҳ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга “Сендан руҳ ҳақида сўрайдилар. Руҳ Роббимнинг амридандир, сизларга бу ҳақда озроқ илм берилган”, дея хабар беради. Улуғ шайхлардан бири ушбу оятни қуйидагича тафсир қилган экан: Аллоҳ иккита оламда Ўзининг ишларини амалга оширади: аъламул Холқ ва аъламул Амр, яъни яратилган оламлар ва амр олами. Коинот, ундаги барча жисмлар – Ер, осмонлар яратилган олам бўлиб, унда маълум бир қонуниятлар ишлайди. Масалан, Ер вақт қонунига бўйсунади. Ерга уруғ эксангиз, у дарахт бўлиб етилгунича вақт керак бўлади, худди шундай, бугун туғилган чақалоқ маълум бир вақтлар жараёнида катта ёшдаги одам бўлади. Ердаги ҳамма жараёнлар маълум бир вақт мобайнида юз беради. Биз яшаётган олам яралмиш олами. Бизнинг оламдан бошқа яна бир олам борки, бу олам Амр олами дейилади. Агар Аллоҳ “Бирор нарса (яратишни) ирода қилганида, Унинг иши фақатгина: “Бўл!” – дейишдир. У (нарса) эса бўлур (вужудга келур)” ( Ясин сураси, 82- оят). Аллоҳнинг амри замон, макондан, вақтдан ташқарида, шу заҳотиёқ амалга ошади”. Нўъмон Али Хон Амр олами ҳақида гапирар экан, кўринмас оламнинг мавжудлигини ва бу олам ҳеч қандай вақт қонунига бўйсунмаслигини, бу оламда биз яшайдиган оламдан фарқли ўлароқ бошқа қандайдир жараёнлар юз беришини ва бу ўзига хос олам эканлигини айтади. У ўз фикрини қуйидагича баён қилади: “Фаришталар қайси оламдан? – Амр оламидан. Бизнинг руҳимиз қайси оламдан? – Амр оламидан? Қуръон қайси оламдан? – Амр оламидан. Назаримизда бу иккита олам – амр олами ва яралмиш олами бир-бири билан худди вақт оралиғига бўлингандек туюлади. Биз инсонларга келганда эса, биз яралмиш оламидаги қонунларга мувофиқ жисман ривожланиб борамиз, лекин бизнинг маънавий борлиғимиз эса, амр оламига тегишли.

      Худди шундай, пайғамбарлар одамларни даъват қилишга чақирилганлар. Лекин уларнинг даъвати, таълими қаердан келган? – Амр оламидан. Улар табиий қонуниятларни бузган ҳолда мўъжизалар кўрсатдилар. Уларнинг мўъжизалари қайси оламдан? – Амр оламидан. Иброҳим алайҳиссаломга таъсир қилмаган олов қайси оламдан? – Амр оламидан. Англаяпсизми? Аллоҳ ушбу оятда бизнинг вужудимиздаги руҳ – Амр оламидан эканлигини айтаяпти. Лекин бу олам ҳақида биз фақат Аллоҳ хабар қилганини биламиз, холос. Умуман олганда, бу олам биздан яширинган, буни тушунишда бизнинг идрокимиз ожиз. Ушбу оятни таҳлил қилиб, биз қуйидаги хулосага келишимиз мумкин: ҳар биримизнинг ботинимизда: менинг ботинимда, сизнинг ботинингизда бир нима бор бўлиб, бу “бир нима” – шахсан сизнинг моҳиятингиз, шахсан менинг моҳятимдир. Аллоҳ: “Ботинингизда кучли бир нарса бор, лекин сизлар бу ҳақда оз биласизлар”, деб айтаётгандек…

      Маълуман, жисмимиздаги бу “бир нима” Аллоҳнинг амри билан қалбимиз қўрига жойланган нур – Руҳимиз эканлигини англаб турибмиз. Буни бир вақтнинг ўзида Муҳаббат, деб ҳам билишимиз керак.

      МУҲАББАТ – АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИ

      БУ ДУНЁГА МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ

      Муҳаббатдан Муҳаммад бўлди пайдо,

      Муҳаббатсиз кишидан қоч Ҳувайдо!

      Тасаввуф намояндаси