Мен кимман ёки мендаги “мен”. Назар Юлдузхон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Назар Юлдузхон
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7769-5-1
Скачать книгу
title>

      “МЕН”ДАГИ “МЕН”

      МЕН КИММАН?

      Ўн саккиз минг оламнинг қайси биридадирман,

      Инсон зотига пинҳон қайси сиридадирман…

Чоршамъ Рўзиев

      Сиз Аллоҳ яратган ўн саккиз минг олам қандай олам эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нима учун Аллоҳ ўн саккиз минг оламни яратган экан-а? Мана шу ўн саккиз минг оламнинг бири бўлган Ер сайёрасини, шунингдек, инсониятнинг ана шу кичик микрокосмосда яшашининг сабаби ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Масалан, руҳоний оламдаги бир жавҳар сифатида Аллоҳ сизнинг руҳингизни Ерга тушириб, моддий танага жойлади. Нима учун Аллоҳ бу руҳни танамизга жойлади? Бир жавҳар (эфир) сифатидаги Руҳ илоҳий оламда “сайр” қилиб юраверса бўлмасмиди? Юқори оламлардан келган руҳи жавҳар нима учун у айнан ОДАМ танасига жойланди? Буюк Яратувчининг бунда қандай Илоҳий режаси бор экан. Руҳ одам танасида нима қилади? Қандай вазифани бажаради? Одам ўлгандан сўнг у нима қилади? Улуғ Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни шунчаки беҳуда яратмаганмиз…” дея бизга Хабар беради (Сод сураси, 27-оят). Биз Аллоҳнинг бу Хабарини қанчалик тафаккур қиламиз? Бу ҳаётга беҳудага келмаганлигимизни биз қанчалик англаймиз? Биз ўзимиз яшаётган Ер сайёрасини қандай тасаввур қиламиз? Унда одамзод учун берилган ҳаётнинг маъноси нима эканлигини қай даражада англаймиз? Одам ўзи ким? Унинг бу оламга бир муддатга келиб кетишида қандай сир яширинган?

      Балки олами кубро, олами суғро (макрокосмос ва микрокосмос) ҳақида кенгроқ тасаввур ва билимлар инсоннинг яралиши, тузилиши ва Ер юзида яшаш сирларини билишга имкон берар? Ахир Қуръонда ҳам Улуғ Аллоҳ: “Осмонларга қара. Тафаккур қил!” дея бизга эслатма берган-ку?! Самодаги сайёралар ҳақида ўргансангиз, уларнинг ҳар бири бир олам, ҳар бирининг ўз унсури (элемент), ўз фаолияти, белгиланган вазифаси борлигидан ҳайратланасиз.

      Сайёраларнинг ўзаро бир-бири билан ва Ер билан ўзаро уйғун ҳаракати, Ернинг унсури, ундаги ҳаёт, умуман олам ва одамнинг кетма-кетлик (иерархия) тартибида яратилишида ана шуларнинг барчасидан ҳам инсоннинг қай тарзда мукаммал яратилганлиги ва бу дунёга келишимиз сабаби ҳақида ўрганар эканмиз, Улуғ Аллоҳнинг Қудратидан ҳайратга тушамиз, бутун бир Коинот олдида заррадек бўлсак ҳам бизни улуғ вазифа учун “юборганини”, Унинг бизга бўлган Муҳаббатини ҳис қилиб борамиз ва Унинг чексиз Муҳаббати, Улуғ Қудрати олдида яна бир бор бош эгамиз, таслим бўламиз (Аслида намоз ва сажданинг, ибодатнинг мазмуни ҳам шундан).

      Сиз “Инсоннинг руҳида, ақлида бутун бир олам туради”, деган иборани қандай тушунган бўлар эдингиз? Бутун олам–бу макрокосмос. Қандай қилиб ўзим кўрмайдиган ва мен ҳали яхши англамаган Коинот менинг руҳимда, ақлимда жо бўлиши ёки акс этиши мумкин? Инсоннинг бундай яратилишида, яшашида, олам билан боғлиқ акс этишида қандай боғлиқлик, сирсиноатлар бор? Acлида мен ўзи кимман? Ўзим ҳақимда мен нималарни биламан? Наҳотки Улуғ Донолик билан яратилган бутун оламни Одам аксида кўриш мумкин бўлса? Наҳотки Аллоҳ бутун Коинот, сайёраларни Одам учун ҳаракатга келтириб қўйган бўлса?! Наҳотки ўн саккиз минг олам, Ердаги барча наботот, жонзотлар фақат Одам учун яралган бўлса? Наҳотки Аллоҳ жисмимиздаги аъзоларимизни, миллиардлаб ҳужайраларни биз учун хизмат қилишга яратган бўлса?! Қандай қилиб? Нима учун шундай? Дарҳақиқат, одам ўзи ким?

      АҚШдаги Жон Кеннеди аэропортида бир журналист “Сизнингча дунёда энг қабиҳ нарса нима?” деган савол ҳақида сўраб, одамларнинг фикрларини билмоқчи бўлади. Одамлар бу саволга уруш, уйсизлик, кимдир хиёнат, касаллик деб жавоб берадилар. Шу вақтда аэропортда бир роҳиб ўтирган бўлади. Журналист бу одамнинг ёнига келиб, шу саволини беради. Роҳиб эса бунга жавобан унга қарама-қарши савол беради: Сиз кимсиз? – Мен – Жон Смит.Роҳиб эса: Йўқ, бу Сизнинг исмингиз. Сиз кимсиз? – деб яна сўрайди. Журналист қайси компаниянинг журналисти эканлигини айтади. Роҳиб эса яна: Йўқ, бу Сизнинг касби-корингиз, Сиз кимсиз? – дея яна савол беради. Журналист ҳайрон бўлиб: Мен одамман! дейди. Йўқ, дейди бояги роҳиб, бу – сизнинг биологик кўринишингиз. – Сиз кимсиз? – деб яна сўрайди. Ана шундан кейин журналист роҳибнинг саволи нимада эканлигини англайди ва ҳайронлигидан, нима деб жавоб беришини билмасдан оғзи очилганича қолади. Шунда ҳалиги роҳиб: “Мана шундай ўзини ким эканлигини билмаслик – дунёдаги энг қабиҳ нарса”, деб жавоб қилади. Во ажабо! Наҳотки бу гап оддий ҳақиқат бўлса?! Наҳотки инсоннинг ўзининг ким эканлигини билмаслиги – бу энг тубан, қабиҳ нарса бўлса?! Роҳибнинг бу жавобини қандай тушуниш мумкин? Сиз-чи? Бу саволга сиз қандай жавоб берган бўлар эдингиз? Сиз ўзингизни танийсизми? Қандай танийсиз ва қайси жиҳатдан танийсиз?

      Ҳақиқатан ҳам, “кимсан?” деган саволга одамнинг миясига биринчи навбатда унинг одамлиги, эркак ёки аёллиги, ёки қайси миллатдан, қайси манзилдан эканлиги, ҳаттоки касб-кори, мансаби, мавқеи келади. Дунёдаги одамларнинг барчаси ана шундай умумий хусусиятларга эгалар. Бу хусусиятлар эса моддий оламга тегишли хусусиятлардир. Лекин инсоннинг маънавий-руҳий олами ҳам борки, унда инсоннинг асл хусусиятлари таркиб топиб боради. Инсон ўз маънавий-руҳий оламига ўзи чизги тортиб боради ва ўзининг ким эканлигини ўзи яратади. Биламизки, бу