Мен кимман ёки мендаги “мен”. Назар Юлдузхон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Назар Юлдузхон
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7769-5-1
Скачать книгу
Наҳл сураси 9- оятда асалари ҳаётини ибрат қилиб огоҳлантиради: “Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз сиз учун қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!.. бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир”. Аллоҳ кўрсатган йўлдан юрган асалари ўз уясига кира олади. Йўлдан адашиб нопок шира йиққан асалари эса ўз моҳиятидан – асал йиғишдан ва уясига киришдан маҳрум бўлади. Худди шундай, жаннат ҳам руҳимизнинг борар макони. Жаннатда Аллоҳ бизлар учун уй ҳозирлаб қўйган. Ана шу ўз уйимизга “эсон-омон” етиб бормоқ учун Меҳрибон Аллоҳ бизга пайғамбарлар орқали, Муқаддас Китоблар орқали йўл кўрсатиб берди. Ўз уйимизга бориш-бормаслик, бу дунёда қандай яшаб ўтганлигимизга, “қандай шира йиққанимизга”, “асал йиғиш” моҳиятидан, яъни ОДАМ деган моҳиятимиздан айрилган ёки айрилмаганлигимизга боғлиқ. Асаларини яратиб, унинг ҳаётини ибрат қилиб, одамзодни огоҳлантирган Аллоҳ нақадар Буюк!

      Ердаги ҳаётимиз тугаганидан сўнг бизнинг руҳимиз осмонлардан осмонларга ўтадиган жуда ҳам кўп босқичлардан ўтиши керак бўлади: осмонлар ортидан осмонларга ва яна баланд осмонлардан ўтиб, ундан ҳам яна баланд осмонларга кўтарилиб борар экан. Руҳ юқори сари кўтарилиб, “мақоми Висолга” – Аллоҳ билан бирга қўшилиб кетишга интилади. Лекин унинг бу мақомга эришиши бизнинг бу ҳаётдаги яшаш мақсадимиз қандай бўлганлиги ва Ерга яшашга келмасдан аввал Роббимизга берган ваъдамизни қай даражада бажарганлигимизга боғлиқ бўлар экан. Аслида, бу мақомга ўз нафсидан халос бўлган комил инсонларгина етишадилар.

      Тасаввуфда руҳнинг ривожланиш босқичи мақомларга (тўхташ)га бўлинади. Масалан, энг биринчи мақом – мақоми нафс. Инсон ўз устида ишлаши мобайнида нафс мақомидан кўтарилиб, (нафс мақомида тўхтаб қолмайди) бошқа мақомларга етади. Охири руҳи Комиллик даражасига етган инсон “мақоми Висолга” етади ва ундан ҳам юқори осмонларга чиқиб кетар экан. Нафс мақомида қолиб кетмасликнинг ўзи инсон учун ўзини ўзи қутқариш ҳисобланади. Ибн Арабий шу ҳақда: “Аллоҳ яқинлашишга ҳаракат қилаётган бандаларини кўриб туради ва улар ҳам худди Ўзидек, Уни кўришларини истайди, лекин мақом бунга қаршилик қилади”, деб айтганлар.

      “Руҳан етилган одам учун жисмоний танасининг ўлими, аслида озодликка чиқишдир”. Қадимги ҳинд фалсафасида, тасаввуфда ҳам ушбу ҳолат қуйидагича баён қилинади: Одам ўлганда унинг руҳи осмонларга чиқади. Ҳар бир осмоннинг ўз қўриқчилари – фаришталари бўлади. Айтиб ўтганимиздек, руҳ Ерда қайси мақомда қолган бўлса ўша даражадаги осмонгача кўтарилиши мумкин. У ёғига кўтарила олмайди. Фаришталар қўймайди. Қалби Аллоҳдан узилмаган, нафсдан халос бўлган руҳ осонликча, фаришталарнинг сўроқ-жавобисиз бир осмондан иккинчи бир осмонга кўтарилиб боради. Бу руҳнинг “сайр” қилиши экан. Бу дунё ишларига боғланиб, ўз нафсидан кеча олмаган, кўп гуноҳ, ҳаром ишлар қилган, айниқса, қалбида кибр, ҳасад, ўз “мен”лиги ҳукмронлик қилган, одамларни норози қилган, уларга нисбатан зулм, туҳмат, адолатсизлик, ёмонлик қилиб қалбан мублисун”га