Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари. Раҳматулла Усманов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Раҳматулла Усманов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005915887
Скачать книгу
оёқ кийим, антисептик халатлар билан таъминлаш.

      Барча объектларда статик электрланишга қарши асосий восита ерлатиш қурилмаларини қўлланилиши бўлади. Ерлатишни ишончлилигини кафолатлаш учун ерлатиш қурилмасини қаршилиги 100 Ом дан кўп бўлмаслиги керак. Ёнувчан суюқликлар ва моддалар билан идишларни ташиш учун қўлланиладиган аравачалар ва электркаралар металл ерлатувчи занжирчалар ёки антистатик тасма билан жиҳозланиши керак. Бочкалар, канистралар ва бидонлар ерлатилган металл лист устига жойлаштирилиб ёқилғи билан тўлдирилади.

      2.9. Электр магнит майдони, синфланиши, таъсир қилиш манбалари, нормалаштириш

      Атмосфера электри, Қуёш ва галактикалар радионурланиши, Ернинг электр ва магнит майдони, сунъий манбаълар (магнетрон генераторлар), генераторни алоҳида қисмларини бириктирувчи фидер линиялари, тўлқин ўтказгич трактлар фланцли бирикмалари ва тўлқин ўтказгичларни очиқ четлари, кучланиши 1000 В гача электрузатиш линиялари, ҳимоя қурилмалари, автомат приборлар, саноат частотаси манбаъларини бириктирувчи шиналар электр магнити майдонлари манбаълари бўлади. Ўзгармас магнит майдонлари манбаъларига магнитлар, соленоидлар, яримдаврий турли импульс қурилмалари, қуйма металлкерамика магнитлари киради.

      Электр магнити майдони – ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари тўпламидир. Тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда бутун оралиқ кичик оралиқларга бўлинган: юқори тўлқинли (10 км дан кўп), узун тўлқинли (10 км – 1 км), ўрта тўлқинли (1 км – 100 м), қисқа тўлқинли (100 м – 10 м), ультрақисқа тўлқинли (10 м – 1 мм). Оралиқлар орасида суръатли ўтишлар йўқ, улар баъзан бир-бирини ёпади, улар орасидаги чегара шартли. Электр магнити майдонининг одамга таъсири майдоннинг кучланганлигини қийматига, энергия оқимига, тебраниш частотасига, одам танасининг периметрига боғлиқ бўлади. Электрмагнит майдони одамга қуйидагича таъсир қилади: электр майдонида одамни танасининг атомлари ва молекулалари, (одам танаси шулардан тузилган) қутбланади, бунда қутбланган молекулалар, электролитда (тўқималар суюқликлари ва қон) электр магнити майдонининг йўналиши бўйича тарқалади.

      Ўзгарувчан электр майдони диэлектригини қутбланиши ҳисобига одам танаси тўқималарини қизиши келтириб чиқарилади. Майдон кучланганлиги ва таъсир вақти қанча катта бўлса, бу ҳодисада қизиш шунча кучли бўлади. Ортиқча иссиқлик нормал чегарасигача терморостлаш механизмида юкланишни ошириш йўли билан ҳайдалади. Бироқ 10 мВт/см2 иссиқлик пороги дейиладиган энергия зичлигидан бошлаб, танани ҳарорати ошади, бу унга зарар келтиради. Электр магнити майдони майдон суръатлилиги иссиқлик порогидан кичик бўлганда одамни тўқималарига биологик таъсир ўтказади. Ўзгармас магнит майдонларининг таъсири кучланганлик ва таъсир вақтига боғлиқ бўлади. Кучланганлик рухсатли чегарадан ошганда асаб, юрак-қон томирлари тизимларини, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органларини ва қонни биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши содир бўлади. Саноат частотали