Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари. Раҳматулла Усманов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Раҳматулла Усманов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005915887
Скачать книгу
target="_blank" rel="nofollow" href="#image3_635823f1f3ba6112afafd262_jpg.jpeg"/>

      3. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ, МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

      3.1. Пахта тозалаш корхоналарида жамоа шартномаси

      Пахта тозалаш корхонасида жамоа шартномаси якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун, бир тарафдан ишловчилар вакиллари ва иккинчи тарафдан иш берувчи ёки унинг вакиллари орасида тузиладиган, меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.

      Корхонада ишловчиларнинг вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни касаба уюшмаси қўмитаси амалга оширади. Иш берувчининг вакиллигини ҳамда унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни корхона раҳбари ёки у ваколат берган шахслар иш берувчининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

      Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарор ва уни тузиш масаласи бўйича жамоавий музокаралар бошлаш тўғрисидаги таклиф исталган тарафдан берилиши мумкин. Жамоавий музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия тузилади.

      Жамоа шартномаси умуман корхона бўйича ва унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин. Корхонанинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокаралар ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида иш берувчи номидан жамоа шартномасини имзолаш учун, иш берувчи ушбу алоҳида бўлинма раҳбарига ёки бошқа шахсга зарур ваколатлар беради, ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи эса ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади. Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади.

      Жамоа шартномасига иш берувчининг ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:

      меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;

      нархларнинг ўзгаришидан, инфляция даражасидан, жамоа шартномасида белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;

      ходимларнинг бандлиги, уларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни ишдан бўшатиш шартлари;

      иш вақти ва дам олиш вақтининг, таътилларнинг давомийлиги;

      ходимларнинг, шу жумладан аёлларнинг, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш;

      ташкилотни, идорага қарашли уй-жойни хусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатларини ҳисобга олиш;

      ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимлар учун имтиёзлар;

      ихтиёрий тиббий ва ижтимоий суғурта;

      иш берувчи томонидан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари;

      жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат қилиш, тарафларнинг жавобгарлиги, касаба уюшмаси қўмитаси фаолият кўрсатиши