Пахта тозалаш заводларида титраш айланиш частотаси 960 айл/дақиқадан кам бўлганда вентиляторларда, мувозанатланмаган ҳолларда аррасимон, қозиқ- планкали ва шеткали барабанларда (уларни айланиши 960 айл/дақ. дан кам) титраш содир бўлади.
Машина иш органларининг титраши уларнинг қобиғига, ишлаб чиқариш цехлари биносининг қурилиш конструкцияларига узатилиши мумкин.
Пахта тозалаш заводларида 200 айл/дақ. дан тез айланаётган машиналар айланувчан қисмларини мувозанатлаш керак.
2.5.6. Шовқин ва титрашни ўлчаш ва улардан ҳимояланиш
Шовқин ва титрашни ўлчашда шовқин ўлчагичлар- ИШВ-2, «Шум – 1М20» ва «Шум – 1М30» – шовқин-титраш ўлчагич комплектларидан ва шовқин-титраш ўлчагичлардан фойдаланилади.
Агар шовқин ва титрашни меъёр даражасига туширишнинг имкони бўлмаса, ишловчиларга шахсий ҳимоя воситалари берилиши керак.
Шовқин суръати 130 дБ дан юқори бўлганда шовқиндан ҳимояловчи ниқоблар, суръати кам бўлганда шовқинга қарши қулоқчин берилади. Булар 5000…7000 Гц частотали шовқинни 55 дБ гача пасайтиради.
Қулоқ тиқинлари шовқинни 20 дБ гача камайтиради.
Шовқинни камайтириш тадбирларига: механизмлар ва қурилмаларни кам шовқинли қилиб лойихаланиши ва тайёрланиши; технологик ускуналарни техник соз ҳолатда ушлаб туриш (қўзғалувчан қисмларни ўз вақтида мойланиши, уларни емирилмасидан алмаштирилиши); юқори шовқинли ускунани иш жойларидан ажратишни ташкил қилиш киради.
Шовқинни тарқалиш даражасини камайтиришнинг қуйидаги: тебраниш амплетудасини камайтириш, металл деталларни акустик қаршилиги катта бўлган материаллар билан алмаштириш, думаланиш подшипникларини сирпаниш подшипниклари билан алмаштириш, текис тасмали узатмани понасимон тасмали узатмалар билан алмаштириш, тўғри тишли узатмани қия тишли ва шеврон тишли узатмалар билан алмаштириш, илгариланма-қайтма ҳаракатни айланма ҳаракат билан алмаштириш, барча айланувчан деталларни динамик мувозанатлаш, демпфер материаллардан (резина, пластмасса, кигиз, асбест ва бошқалар) дан фойдаланиш киради.
Қуритиш тозалаш, тозалаш, жинлаш-линтерлаш ва тойлаш цехларини технологик ускуналарига хизмат кўрсатувчи вентиляторлар бу цехлар (бинолар) ташқарисида, очиқ майдонда ёки алоҳида хонада бўлиши, жинлаш-линтерлаш цехида тола ва линтни аррадан ажратиш учун ҳаво бино ташқарисида жойлашган вентилятордан ҳаво қувурлари орқали узатилиши керак. Тозалаш машиналари (шнекли тозалагичлардан ташқари) қобиғи ички сиртини товуш ютувчи мастика билан сайқаллаш керак.
Жин ва линтерларда асосий шовқин манбаъси аррали цилиндрдир. Арралар цилиндр айланганда колосникларга тегмаслиги керак. Арралар ва колосниклар орасидаги оралиқнинг нотўғри қўйилиши жин ва линтерларда шовқинни 50—60 дБ-га кўпайтиради. Арра цехларининг ишига алоҳида эътибор