Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари. Раҳматулла Усманов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Раҳматулла Усманов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005915887
Скачать книгу
ҳимояланиш бўйича чораларга аниқ риоя қилиш керак. Шундай йўналишлардан бири хавфсиз – 12 ёки 36 В кучланишни қўллаш бўлади. Уни олиниши учун 220 ёки 380 В стандарт кучланишли электр занжирига уланадиган пасайтирувчи трансформаторлардан фойдаланилади. Одамни электр токи билан шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида 42 В дан кўп бўлмаган кичик номинал кучланишдан фойдаланилади. У электрлаштирилган қўл асбоблари, кўчма ёритгичлар ва хавфи юқори хоналар ва жуда хавфли хоналарда маҳаллий ёритишда электр манбаси сифатида қўлланилади. Лекин, шу паст кучланиш ҳам хавфсизликни кафолатламайди, шунинг учун бошқа ҳимоя воситалари ҳам қўлланилиши керак бўлади.

      Электрхавфсизлиги бўйича электр ускуналар кучланиш бўйича: 1 кВ ва унгача, 1 кВ дан юқори, шунингдек 42 В дан кўп бўлмаган паст кучланишли ускуналарга бўлинади. Одамни бехосдан электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетишидан ҳимоялаш учун хавфли ускуна ёки очиқ ток ўтказувчан шиналарнинг бевосита яқинида жойлаштирилган кўчма шитлар кўринишидаги тўсиқлардан, деворчалар ва экранлардан фойдаланилади. Тўсиқ (чегаралагич) ишловчини назоратсиз силжишига халақит беради ва унинг хавфли зонага ўтишини бартараф қилади.

      Бехосдан электрдан шикастланишнинг олдини олишнинг бошқа усули хавфли ва ҳимояланмаган электр ўтказгичларни хонани одам етмайдиган баландлигида жойлаштириш. Кўпчиллик ҳолларда ҳимояловчи тўсиқларини сигналлаштириш ва тўсқичлантириш воситалари билан биргаликда қўллайдилар. Товуш, ёритиш ва рангли сигналлаш воситаларини персоналнинг кўриш ва эшитиш зонасида ўрнатилади. Тўсқичлантириш қурилмаларининг конструкцияси хавфли зона йўлини тўсишни ва электр аппаратлар ва ускуналарга маълум тартибда боришни таъминлайди, буни бузиш ёки риоя қилмаслик ҳимояланаётган участкада кучланишни автоматик тарзда ўчиришга (тўсқичлантириш-блокировка) олиб келади.

      Бехосдан тегиб кетишдан ҳимоялаш учун электрускуналарни ток ўтказувчан қисмлари ва деталларини изоляциялаш муҳим ўрин тутади. Изоляцияни қаршилиги электр занжири кучланишига боғлиқ бўлади. 1 Кв дан кам кучланишли занжирларда унинг қиймати 0,5 МОм дан кам бўлмаслиги керак. Ишчи, иккиланган ва кучайтирилган ишчи изоляциялар фарқланади. Приборлар ва электр қурилмалар доимо ишчи изоляцияга эга, у уларни нормал фаолият юритишини таъминлайди ва электр токидан шикастланишни ҳимоялайди. Ускуналарни ишончлилиги ва электрхавфсизлигини таъминлаш учун, ишчи ва қўшимчадан таркиб топган, иккиланган изоляциядан фойдаланилади. Иккиланган изоляциянинг қаршилиги 5 МОм дан кам бўлмаслиги, бу ишчи қаршиликдан 10 марта кўпни ташкил қилади. Баъзи бир муҳим электрқурилмаларда, иккиланган изоляцияли ҳимоя даражаси кучайтирилиб таъминланадиган, ишчи изоляция қўлланилади.

      Одамларни электрускуналарни, изоляцияси шикастланиши натижасида, кучланиш остида қолиши мумкин бўлган, металл ток ўтказмайдиган қисмларига тегиши оқибатида, электр токидан шикастланишидан ҳимоялаш учун ҳимояловчи ерлатиш ёки нуллатиш