Частотали спектри бўйича ультратовуш паст частотали ва юқори частоталига бўлинади; тарқалиш усули бўйича – ҳаво ва контакт йўли билан тарқаладиган ультратовуш фарқланади. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳавода яхши тарқалади. Уларни организмга таъсирини биологик самараси интенсивлиги (суръати), таъсири давомийлиги ва ультратовуш таъсирига учраётган жисм сиртининг ўлчамига боғлиқ бўлади. Ҳавода тарқаладиган ультратовушни узоқ вақт систематик таъсири асаб, юрак қон томирлари ва эндокрин тизимларини, эшитиш ва вестибулятор тахлиллагичлари фаолиятларини бузилишига олиб келади. Ультратовуш ускуналарида ишлаётганларда аниқ астения, қон-томирлари гипотонияси, юрак ва мияни электр фаоллигини пасайиши, чекланган ҳудудда, қоронғуликда қўрқув ҳиссиёти, тез-тез приступ олишлар, ортиқча терлаш, қоринда, ингичка ичакда, ўт пуфагида спазмалар кузатилади.
Энг тавсифли шикоятларга тез толиқиш, бош оғриғи ва бошда босим ошишини сезиш, қийинчилик билан диққат қилиш, фикрлаш жараёнининг тормозлашуви, уйқусизлик киради. Юқори частотали ультратовушни қўлларга контактли таъсири қўллар капларида капиляр қон айланишини бузилишига, оғриқ сезишни пасайишига олиб келади, яъни асабий бузилиш ривожланади. Касбий касалланиш фақат ультратовушни қўлларга контактли таъсирида рўйхатга олинган. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш шовқини ва титраши ультратовушдан кўра кўпроқ агрессив таъсир қилади.
Ишловчиларга ультра- ва инфратовушни ёқимсиз таъсирини олдини олиш бўйича чоралар (ташкилий-техник, санитар-гигиеник ва даволаш профилактика) мажмуавий олиб борилади, товушни унинг ҳосил қилиш манбасида пасайтириш, ускуналарни ишлаш тартибини рационаллаштириш ишлари олиб борилади, шунингдек ульратовушни контактли таъсирида жамоа (кузатиш кабинаси, масофадан бошқариш) ва шахсий (шовқинга қаршилар ва икки қаватли перчаткалар – ташқариси резинали ва ичкариси пахтали) ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Ультратовушни контактли таъсирига учрайдиган шахслар дастлабки (ишга қабул қилишда) ва ҳар йиллик даврий тиббий кўриклардан ўтказиб турилиши керак. 18 ёшдан кичик ва ҳомиладорлар ультратовуш манбаси бўлган ишларга қўйилмайди.
2.5.4. Корхоналарда шовқинни меъёрлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларида шовқинни камайтириш тадбирлари
Шовқин товуш босими даражаси, частотаси, шовқин турига (кўп кенгликли, бир маромли (тонли), импульсли) ва таъсирчанлиги давомийлигига кўра меъёрлаштирилади.
Турли хил частотали шовқин одамга ҳар хил таъсир этганлиги учун, ҳар қайси октав кенгликлар ўрта геометрик частоталар учун шовқиннинг рухсатли даражаси меъёрлари турлича ўрнатилган.
Октав кенгликлар – бу частоталар оралиғи бўлиб, юқори частотаси пасткисидан икки марта кўп, яъни fюқ/fпастки =2.
Октав кенгликлар қуйидагича аниқланади:
f = (fюқ / fпастки) 1/2
Шовқин кенг полосали, кўп товуш частоталари