Абадият қонунлари. 1-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005908544
Скачать книгу
қўрқув нелигин билмас. Маҳоратли саркарда бўла етишмиш эрди. Улким, илмли, мард, тўқназар, нозик таъб ва дидли, изланувчан, эларо, адолатпеша, орияти ва инсонпарварлиги кучли эрдиким, онингча кам бўлғайдур. Кўп мардонаворлик ва инсонийликлар ондин зуҳур бўлмиш. Шуаролардин ҳам эрди, ғазаллари борким, англагувчинингким қалбин қалқитур.

      Ибратким, ўз юртин эмас, давр тақозоси-ла ўзга юртни обод қилмишдур ва ўз юртида етиша олмамишига ўкинч ва орда турмишдур! Дунёвий ҳаётда Ҳиндни эгаллаб, катта давлат тутиб, яхши ишлар қилиб эрди. Ўз юртига қайтмоқликни кўп тилаб эрди, йўл чиқмамиш. Лек дунёда яхши ном қолдирмиш, ўзи шуни тилаб эрди.

      Ҳинд оламларидин бириким, халқаро йиғинда деюрки, айнан эшитмишимиздур, Бобурий Ҳиндни эрмас, ҳинд халқи қалбин забт этмиш бўлғай.

      Ишга ҳам ва эътирофга ҳам таҳсиндур. Бу ишники, ҳар ким ҳам қила олмас, ул қилмишники ҳар ким ҳам аларча эътироф эта билмас!

      Қонуният сабаб Бобурий кўп ва хўп сарафрозлик, ўз номига боқийлик топмиш. Авлодлар маънавий гўзаллиги таралар қолип, яъни тил онинг «Вақойиъ Бобурий» асари тили каби бўлмоқлиги одамий маънавий гўзалликнинг таралувчан бўлмоқлиги йўлида дуруст имкон эрур.

      Бобурийдин саналмиш яна бир кичикроқ шеърий асарни кўздин ўткарилиб эрди, таҳорат ва ғусл масалалари хусусинда, Фароҳиддинким ҳиссиётлар гирдобида они ҳам «Бобурийдур дерлар» дер, ўзи ҳам ишонч-ла эътироф намойишин қилур.

      Зинҳор, ул китоб фуруддир, Бобурийдек қалби гўзалдин ул бадбўй мева тушмоғи зиддур! Ёинки ул мулозимлар ўгирмаси ва туфҳаси эрур, холос, бас!

      Янаким сўнгралар бул юртларда Муқимий, Завқий, Махмур, Машраб каби шоирлар, аёллардин эрса Нодира, Увайсий, Зебунисо каби шоираларким, аларким бул ўлкаларда аёл зотидин таралмиш энг дастлабки аёлий маънавий нидо, жаранг эрур ва яна кўплаб шуаролардур, барчасин асарларида гўзаллик ва маъни ўз меёъридадур.

      Мисолан, замонавий даврларда Алишербекшунос рус олимлариким бор ва мўл бўлмишлар, туркий тилни тил эгасидин зиёда ўзлаштирмишлар ва туркий сўзни зиёда танимишлар, Алишербек туғилмишига беш юз йил бўлғайким, жангли оғир дамда йиғилишурлар, шамчироқда еростида нишонлашурлар, деюрларки, «келинглар, бу кун биз ҳам туркийда, онинг тилинда сўзлашурмиз». Туркий тилга, онинг ифодаловчанлигига ва гўзаллигига, Навоийга аларда эътироф ва эътиқод ва эҳтиром шул даражада бўлмиш бўлғай!

      Ўзга миллат тилшунос алломаларинингким, туркий тилга бу қадар муносабати тилни сақламоқликка, тил гўзаллигига эришмоқ сари ҳам тараққий этиб бормоқликка жидд ва эҳтимом кўрсатмоқлик зарурлигига ишоратдур!

      Дарҳақиқат, шу юртда яшаб, илмда изланиб ўтмиш рус миллатига мансуб олимларким бўлмиш бўлгай, алар ўзбек тилида ўзбеклардинда зиёда соф ва тиниқ сўзлагувчи эрканликларин падарибузрук неча-неча ошкора фахр бирла эътироф этмиш эрди. Эски даврга хос ул рус алломаларидин бири кўрилмиш эрди, нутқда ўзбекдин зиёда тозадур, ўзин тутмиши, кийинмиши ўта оддийдур, ажабким чин одамийликда турур эрди.

      Яна бир