Абадият қонунлари. 1-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005908544
Скачать книгу
ҳаётида ўз номоддий мавжудлигига нуқта тушмоқ хавфи мавжуд томон аста-секин, сезилмас ҳолат бирла кетмишлигидадур. Ҳа!

      Қонуниятларким, исботли ва ақл учун тасдиқлидур, алардин чиқмай тафаккур қилмоқ, аларга риояда сўзламоқ, риояда ҳаракат қилмоқ, риояда яшамоқ одамий мавжудот учун энг бехато амалдур, бас!

      Инчунун давлатчилик қонун ва тартиблари ҳам қатъий қонуниятлар ичрадур.

      Давлатчиликда неки камчиликлардур, одамий мавжудотгадур. Илмийликдаги, яъни мутлақ қонуниятдор давлатнинг пурҳидоятлигин ва одамий мавжудотнинг ондаги ноқислигин фарқламоқ, ажрата англай билмоқ, яъни гуручни сараламоқ ва курмакни ондин нарилай билмоқ зарур. Ҳа!

      Борлиқ-дунё қонуниятларидин «ойнадин акс» сифатида одамий мавжудотда шаклланмиш маънавият қонунлариким, давлатда юксак маънавият, яъни номоддий уммонга айланмишким, асли ул жараён одамий мавжудотга маънавий, яъни маъновий, яъни онинг шаклланмоқлиги учун номоддий соядур ва аларга риоя қилмоқ ҳам одамий мавжудот учун чин ва тоза амал эрур!

      Нафас олмоқда сиғим бордур, қонуниятлидур, емоқда сиғим борур қонуниятлидур, қадамда меъёр бордур, қонуниятлидур, одамийга тафаккур учун маълумот зарурдур, қонуниятдадур, кўрмоқ ва эшитмоқ қонуниятлидур, мавжудликким қонуниятлидур, энг майда кўринмас унсурлар ҳам доимий қонуниятли ҳаракатдадур, энг улкан жисмларким, коинотда мавжуддур, алар ҳам қонуниятлидур, қонуниятдадур.

      Неинки моддийликка ёинки номоддийликка дахлдор бўлмасин, барчаси ва барчаси қонуниятлидур, қонуниятдадур ва алар алардин балқиб чиқиб таралгувчи ўз қонуниятлар оқимига эгадур.

      Одамий мавжудот ҳис ва тафаккур доирасидаги ҳеч бир ҳаракат, жараён, ҳолатким, қонуниятдин ташқари бўла билмас ва қонуниятсиз рўй бермас, азалда ҳам, тоабад ҳам, барча иш-ҳаракат қонуниятга бўйсунур, шу сабаблидурким, мавжуд тура олур. Ва бул ҳақидаким, келгусида келгусидур.

      Жонли мавжудотларким, ҳайвонийдур, мўл ва ҳар турфа ва аларда қонуниятсизлик мутлақ йўқ ва аларким борлиқ-коинотни тутиб турмиш қонуниятларга бўйсунувчанликда мутлақ бетакрордурлар.

      Қонуниятсизлик намоёнлигиким, номоддий жонли мавжудотлардин, фақат ва фақат, одамий мавжудотнинг номоддий моҳиятидин эрур.

      Одамий мавжудотга қонуниятли маълумотлар қонуниятсизликда келмишлиги, камига қонуниятсиз маълумотларнинг ҳам онга келмишлиги сабаб, қонуният сифатида, одамий мавжудот ифодасида табиий ҳолда (!), улким, қонуниятларни кўрмас, майсатепкиламишмисол оёқлар, эътиборга ҳам олмас…

      Одамий мавжудот ўзининг моҳиятдошлиги сабаб, ўз моҳиятларига мос мавжудликларда замон ва макон кенгликларин қонуниятларин қонуниятли тарзда англай билмоқ қонуниятида турур.

      Ул ақлан сезмоқликким, қонуниятли тафаккур бирладур. Ул тафаккурда одамий мавжудот маънавий, яъни руҳий, яъни номоддий етишмиши мумкин бўлмиш инсонийлик камолига етур ва мудом бардавомликда, ривожланувчанлик хусусиятига эга турур, даврлар маъновий шамоли эрса онинг