Абадият қонунлари. 1-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005908544
Скачать книгу
турур эрди, кўп оқибат ва садоқатлар кўрсатиб эрди. Улнинг падарибузрукни йўқловларида бир неча бор кўрилмиш эрди. Ул ҳам даврадин эрта турмиш бўлгай.

      Яна бир Муножотхон Йўлчи қизи эрди. Санъаткорлардин эрди, Андижоний эрди, мумтоз қўшиқларни ончалар куйларким, қалб тори қалқинур. Бу аёлга ҳамким таҳсинлардур! Ушбуни битур маҳалларда онинг ёши салмоқ топиб эрди. Ёши улғайгач, пойтахтда санъат олийгоҳида таҳсил айтмиш эрди.

      Яна бир, бўлмоғи мумкин Қуво тарафдин, Юлдуз Усмон қизи эрди, оқибат пойтахтга бориб эрди, онда қолиб эрди, дуруст қўшиқлар яратмиш ва айтмиш эрди, лек эркакшодароқ эрди, тик сўзлар эрди, аёвсизроқ сўзлар эрди. Ончалар хизматлар қилибдурким, лек ул аёвсизлигидин кўплар они суймамиш эрди, не ажаб!

      Яна бир Шаҳрихоний Озодбек Назарбек ўғли эрди, санъат сабаб сўнгралар Тошкентга кўчмиш эрди, сўнгги даврларда юртда маданийлик вазири бўлиб ҳам эрди, дурустлар куйлар эрди, халқ ардоғида эрди. Онинг қўшиқлари ҳам узоқ даврлар турур.

      Янги даврда ҳар турфа замонавий усулларда куйлагувчиларким мўл-кўл бўлмиш, лек ўзлари аксар давр шамолида ва ишлари ўткинчиликда қолмишдур, ўзлариким англамаслар…

      Рассомлардин Обиджон Аббос ўғли эрди, бобомиз Араббой ака бирла тенгдош ва қадрдон бўлмиш машхур санъаткор Аббос Бакир ўғлидур. Расм ва суръатларни ранг бериб мўйқаламда чизадур, анчайин дуруст чизадур, айнандур. Падарибузрукимиз суръатин ҳам яратмишдур, бизга совға қилмиштур, сақланмоқда. Онинг асарлари мўлгина. Бир неча суҳбатлар тутилиб эрди. Маъниси, мақсади бор одамий бўлмиш бўлғай. Лек онинг тасаввурлари ва ғоявийлиги бир касбга чуқур тушмишлиги сабаб чегараланмиш эрди. Лек асарлариким неча юз йилликлар турур.

      Суҳбат устида ёғочга битилмиш бир асарин кўрсатмиш, ул ярим кафт даражада кичик ҳажмли ёғочга ул қадар кичик суръатни бул қадар тиниқликда ва рангдор битмаклиги одамий дид-таъб сайқалидин, иқтидордин, сабр-тоқатидин, касбига ихлосларидин ишорадур!

      Яна бир ёш шоир Зокиржон эрди, биз бирла ҳамдаврликда эрди, яқинликда эрди, олий таълимда ишлаб эрди. Йигитлик чоғидаким, Чинободда яшар пайтида, онинг юртида Муҳаммад Юсуф тушиб ўтмиш бўлгай, улким Марҳамат туманидин ва шоир эрди, ўз даврида ватанни онча сева, онча ардоқлай куйламиш йўқтур, ибрат бўлиб эрди, таҳсинга лойиқ, кўча йигитлариким таомхонадаким ногоҳоний ониким кўрурлар, таниб қолурлар ва ўта турмиш Зокиржонниким олдиларига чорлар, деюрларким, сен ҳам шоирдурсен, онинг олдига борким, онинг кўнглин олким, токи Чинободдин хурсанд борсин, бизким, онинг тилин топа суҳбат тута билмагаймиз.

      Зокиржонким борур, салом берур, онинг таклифи бирла онинг қаршисига ўлтурур, сўнгралар ўзин танитур, Зокиржонман, Чинободликман, шоирман дея. Муҳаммад Юсуфким ёш йигитнинг сўзидин завқлар топур, баракалла дер, шеъриятдин сўрар, суҳбатга тортур. Сўнг мусалласдин бир пиёлагаким қуюр ва Зокиржонгаким узатур, ўзи мисол дилкуйгични топгандек, ол дея. Зокиржонким бир онга боқар, бир пиёлага, олмас, дарҳақиқат, ҳеч