Архитектура назарияси. Ибадулла Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Техническая литература
Год издания: 0
isbn: 9785449837370
Скачать книгу
Элита мавжуд чақириқларга жавоб топиш қобилиятини йўқотса ўзининг жамиятдаги ҳурматини йўқотади ва уни куч билан сақлаб қолишга интилади. Ана шунда ижтимоий бирликка путур етади, ажралиш юз беради. Бу эса цивилизацияни ҳалокатга олиб келади.

      Унинг қарашлари, айниқса цивилизациянинг босқичлари ва унинг доирасимонлиги ҳақидаги фикрлари О. Тоффлер (1928 й. туғилган) ва У. Ростоу (1916 й. туғилган) томонидан иқтисодий нуқтаи назардан янада такомиллаштирилди. Жумладан, О. Тоффлер жамият тараққиёти унинг бошланишидан то ниҳоясигача уч босқични босиб ўтади, дейди. Булар а) анъанавий жамият (индустриалгача бўлган давр), б) индустриал жамият, в) ахборотлашган жамият (постиндустриал жамият) лардир.

      Ўзбекистонннинг бир қатор тарихчилари ҳам бу масаланинг ўзига хослигини таъкидламоқдалар. Маълумки, шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини 5 та ижтимоий-иқтисодий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм) га бўлиб ўрганиш услуби қўлланилди. Олимларнинг фикрича жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини 5 та формацияга бўлиб ўрганиш эндиликда замон талабига тўғри келмай қолди.

      Чунки Ўрта Осиё халқлари тарихи мисолида оладиган бўлсак, қулдорлик тузуми махсус ижтимоий-иқтисодий формация сифатида бизда бўлмаган. Социалистик жамият эса тарих тақазо этмаган хаёлий бир уйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиё шароитида ана шу 5 ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти ва капиталистик муносабатларнинг дастлабки босқичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин.

      Совет даври жамияти эса колониал давлат капитализми шаклида ривожланди. Энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунимизга қадар бўлган жараённи даврлаштириш масаласи ҳозиргача ўзининг тўлиқ илмий ечимини топгани йўқ. Цивилизацион даврлаштириш асосида инсоният тарихида юз берган маданий юксакликлар ётади. Шу маънода кишилик тарихи ўз тараққиёт йўлида 5 марта цивилизацион юксалишларни бошидан кечирди.

      Биринчи цивилизация милоддан аввалги учинчи минг йилликда Евфрат ва Дажла, Нил ва Ҳинд дарёлари ҳавзаларида юз берди. Шунинг учун у тарихга «Қадимги Шарқ цивилизацияси» номи билан кирди. Унинг таъсир доираси милоддан аввалги 3-минг йилликнинг охирларида Хуросонга ва 2-минг йиллик бошларида Мовароуннаҳрга ёйилди. Иккинчи жаҳон цивилизацияси милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталарида Греция ва Римда юз берди. У тарихда «Антик давр цивилизацияси» номи остида маълум.

      Унинг таъсир доираси македониялик Александрнинг Қадимги Шарққа томон ҳарбий юришларидан сўнг Ўрта Осиёга кириб келди. У «Осиё-Европа эллинизм цивилизацияси» шаклланишига олиб келди. Учинчи цивилизация ўчоғи Мовароуннаҳр ва Хуросон бўлиб, ушбу ҳудудларда милодий IX – XIII асрларда юз берди, унинг таъсирида Европа уйғонди. Тўртинчи цивилизация XIV – XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ. Бешинчи цивилизация бутун жаҳонни қамраб олган ХХ аср цивилизациясидир. Цивилизациялар оралиғида