Архитектура назарияси. Ибадулла Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Техническая литература
Год издания: 0
isbn: 9785449837370
Скачать книгу
унда шахснинг миллий Ватан туйғуси халқ иши Ватан учун фидоийлиги, ижодкорлиги, шижоати, келажакка ишонч каби қарашлари юзага келтириш зарур бўлган руҳий кучлар ётади. Мустақил Ўзбекистон миллий мафкурасининг шаклланиши маънавият соҳасида жиддий ўзгаришлар ясаши аниқ. Миллий истиқлол мафкураси жамият маънавиятининг таркибий қисми бўлган маданий меросга бўлган муносабатда ҳам катта ўрин тутади.

      Маданий, маънавий мерос ҳар қандай миллат халқнинг ўлкан хазинасидир. Бу хазина инсонга ҳаётда баркамоллик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар вақтида омон сақлаб қолади. Инсон ҳаётида юз берадиган маънавий ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди.

      «Архитектура назарияси» ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ва бадиий маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, архитектура ва санъатдаги назария тўғрисида билимларга эга бўлишлигини таъминлайди.

      – Қадимги Шарқ, антик дунё, Ўрта асрлар уйғониш даври архитектурасидан бошлаб 20 асргача, айниқса асосий уруғни Ўрта Осиё санъатининг ибтидоий даврдан бошлаб истиқлол йилларигача бўлган даврдаги назарий услублар, йўналишларни ажрата олиш бўйича кўникмаларга эга бўлишларини.

      Архитектура ва шаҳарсозликдаги муҳим тарихий ютуқлар, усуллар ва услублар йўналишларини, уларнинг қайси давр, худудга мансублигини, меъморий жиҳатларини, маданий мерос ва анъаналарини назарий жиҳатдан фарқлай олиш, архитектура ва шаҳарсозлик назарияси каби малакаларга эга бўлишларини таъминлайди.

      Архитектура назарияси – табиат тўғрисидаги фан ва архитектуранинг маҳсуслиги ва умумий қонуниятчилигидир.

      Архитектура назарияси архитектуранинг фундаментал муаммоларини ишлашни ўз ичига қамраб олади.

      – унинг ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни семантикани, эстетикани ва бадиий образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштириш;

      – архитектура ва шаҳарсозлик хайкалларини аниқлаш топиш ва ўрганиш, қадимдан шу бу кунгача касб усталигини ривожланиш жараёнлари муҳим қонуниятчилиги, роли ва архитектуранинг ўрни, жаҳон архитектураси жараёнида архитектура усталарининг ижоди.

      Архитектура назариясининг предмети

      – Умумий илмий (фалсафий) саволлар

      – Тарихий саволлар

      – Семантика (семосиология) тил бирлиги

      – Семиотека (белгилар (знак) тизими коммуникатив)

      – Архитектуравий композиция назарияси

      – Шаҳарсозлик назарияси

      Архитектура назариясининг услуби

      Архитектурага эволюцион қарашлар.

      Архитектуранинг категорияси

      Архитектура