Архитектура назарияси. Ибадулла Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Техническая литература
Год издания: 0
isbn: 9785449837370
Скачать книгу
(ноклассицизм) Россияда ва Германияда,») аср боши, ретроспектив стил деб номлайдилар.

      Францияда эса ноклассицизм стилини 18 аср иккинчи ярми, Людовик 16 стили деб тушунадилар.

      Россия санъатшунослигидаги модерн стилини, хорижий санъатшунослар турлича номлайдилар: АҚШда -«тиффани» (Л.К.Тиффанини номи билан), Францияда- «ар-нуво» ва «fin de siecle» (букв) «аср охири» (конец века), Германияда – «югендстиль» (аниқроқ югендштиль),

      Австрияда – «стиль Сецессион»

      Инглизларда – «модерн стайл» (современнқй стиль, замонавий стиль).

      Италияда – «Стил либерти», Испанияда – «модернизмо».

      Янги стиллар постмодерн продигмаси (ёзилишича) чегарасида кўп йўналишлар шаклланди улар ўзининг ғояси ва тил воситаси билан турличадир.

      Ҳозирча турли илмий қарашлар тортишувлар, йўналишларни мустақиллигини қайси йўналишга боғлиқлиги тўғрисида бормоқда, терминология борасида бирлик йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

      Бир хил кўриниш, мисол учун; деконструктивизм, стилистик йўналиш деб ҳам кўрилиши мумкин ва шунингдек мустақил архитектура стили деб ҳам.

      Қуйидаги архитектура стиллари ажралиб туради.

      – Қадимги дунё архитектураси: Ибтидоий жамоа тузимидан 5 асрга қадар (муддати турли регионларда турлича бўлиши мумкин).

      – Олдинги христиан архитектураси. 5—10 аср.

      – Роман архитектураси. 11—12 аср

      – Готика. 13—15 аср.

      – Уйғониш.15 аср боши -16 аср боши.

      – Барокко. 16 аср ўртаси – 18 аср ўртаси

      – Рококо.18 аср боши-18 аср иккинчи ярми.

      – Классицизм.18 аср ўртаси – 18 аср

      – Историзм 1830 – 1890 йиллар

      – Модерн 1890—1910 йиллар

      – Модернизм 1900 йиллар боши – 1980 йиллар

      – Конструктивизм 1920 йиллар – 1930 йиллар

      – Постдернизм 20 аср ўрталари

      – Хай-тек 1970 йиллар охиридан

      – Деконсруктивизм 1980 йиллар охири

      – Дигитал архитектураси 21 аср бошлари.

      Архитектура тараққиётининг умумий йўналишлари

      Замонавий архитектура 19 асрнинг ўрталарида ишлаб-чиқариш, фан ва техника тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Айниқса, метал (пўлат) қазиш, қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши архитектурада мислсиз ўзгаришларга олиб келди, тарихий услубларнинг тадрижий тараққиёти инқилобий илғор йўналишлар билан алмашинди. Бу даврга келиб «Янги архитектура» нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий омиллар шаклланиб бўлган эди. Қаршиликларга қарамай, илғор анъаналар эклектикани чеккага суриб архитектурада ўз ўрнига эга бўлиб борди.

      19 – 20 асрлар чегарасида – модерн услуби архитектуранинг бир неча минг йиллик ривожланиш йўлларини ўзгартириб юборди. Бу давр илғор ғояларга бой эди.

      1920 йилларга келиб Европа архитектурасида функционализм, неопластицизм ва экспрессионизм сингари авангард услублар пайдо бўлдики, уларда шакл беришга кўпроқ эътибор қаратилди. Шунингдек қурилма функция ва шакл рациональ мазмун беришга ҳаракат қилинди.

      Иккинчи