Архитектура назарияси. Ибадулла Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Техническая литература
Год издания: 0
isbn: 9785449837370
Скачать книгу
бу унинг тарихий жараённи таҳлил қилишга қодир бўлган ягона усул эканини билдирмайди. Афсуски бу ҳақиқатни бизнинг жамиятимиз жуда кеч англади.

      Жамият тараққиётига цивилизациявий (баъзи муаллифлар бу иборани «тамаддун» деб аташади) ёндашув эса, аксинча, юқорида эслатиб ўтилган умумий қонуниятлар, умумий хусусиятларни эмас, аксинча ҳар бир халқ, миллат, элат ва ундан ҳам кичикроқ бўлган ижтимоий бирлашмаларнинг қайтарилмас жиҳатларини, таъбир жоиз бўлса, уларнинг «менталитети»ни, руҳияти, маънавияти, маданияти ва шу кабилардаги ўзига хосликларнинг аҳамияти борлигини таъкидлайди.

      Ана шу ёндашувга асосланган ҳолда планетамизнинг турли-туман нуқталарида вужудга келган халқлар, миллатлар ва элатларнинг тарихида кузатилган ва кузатилаётган маданий, диний, илмий, хуллас, интеллектуал «портлаш»ларнинг табиатини ва хусусиятларини англаш мумкин. Масалан, қадимги Мисрдаги цивилизациялар ва пирамидалар қурилиши масаласи, Лотин Америкасидаги инклар цивилизацияси, Қадимги Ҳиндистон, Хитойдаги цивилизациялар, ҳозирги замонда – Жанубий Кореянинг иқтисодий ривожи, Япония, Малайзия, Сингапур ва бошқа Жанубий Шарқий Осиё мамалакатларидаги кескин олға сакрашларнинг цивилизациявий асосларини ана шу ёндошув орқали тушунтириб бериш мумкин.

      Лекин жамиятни ўрганишда шуни эътиборга олиш керакки дунёда бир-биридан тарихий тараққиётининг ўзига хосликлари билан фарқ қиладиган, турфа хислатларга эга бўлган халқлар ва давлатлар мавжуд экан, уларнинг манфаатлари турлича эканлигини, ана шу манфаатларни англаш даражаси ҳам турличалигини, уларнинг барчаси у ёки бу даражада сиёсийлашганини тан олмай илож йўқ.

      Бунинг натижасида уларнинг инъикоси бўлмиш барча «мафкуравий омиллар турли халқлар, маданиятларнинг ўзаро алоқасига, ўзига хослигига салбий таъсир кўрсатиши"табиийдир. Бу цивилизацияларнинг кўп ҳолларда ички ва ташқи ўзаро низолар, курашлар, бўлинишлар, тахт талашишлар, манфаатлар тўқнашувининг таъсирига учраганлигини, учраётганлигини ва бундан буён ҳам учрашини тушунишимизга ёрдам беради.

      «Цивилизация» ибораси лотин тилидаги civilis – давлатга, фуқаровийликка хослик, фуқарога монандликни билдиради ва бир-биридан фарқ қилувчи бир неча маъноларга эга. Мазкур тушунчага тарихий ёндашувга кўра у инсоният ҳаётининг ёввойилик ва ваҳшийлик босқичларидан кейинги, соф инсоний маънодаги ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши, бир сўз билан айтганда маданийлашув даврининг бошланиши ва кейинги барча даврларни англатади.

      Бунда кўпроқ тарихий жараённинг нисбатан фарқланувчи икки босқичини бир-биридан фарқлаш кўпроқ аҳамият касб этади. Айни ёндашувда формациялар умумцивилизациявий тараққиётнинг босқичларига айланиб қоладилар. 2) Кенг тарқалган бошқа ёндашувга мувофиқ цивилизация моддий ва маънавий маданият, ижтимоий ривожланишнинг турли даражалари, босқичларини англатади.

      Бунда инсониятнинг ана шу ваҳшийликдан кейин бошланган тараққиётини хронологик кетма-кетликда